currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотланди

Ўзбекистон

calendar

03.11.2023

eye

1 197

Шавкат Мирзиёев “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотланди

Туркий давлатлар ташкилоти Давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун юксак мукофот – “Туркий дунёнинг олий ордени”ни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. [caption id="attachment_24057" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди. Ташкилот давлатлари раҳбарлари номидан мукофотни Қозоғистон Президенти топширди. – Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан, — деди маросимда давлатимиз раҳбари, ҳамкасбларга миннатдорлик билдириб. [caption id="attachment_24058" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Охирги даврда Туркий дунёнинг нуфузи ва салоҳияти ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ юксалаётгани алоҳида қайд этилди. Ўзбекистон 2019 йилда ТДТга аъзо бўлиб кирганидан буён мамлакатимиз томонидан туркий мамлакатлар ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 50 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Мамлакатимизнинг ташкилотга раислиги даврда 100 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилди, амалий ҳамкорликнинг янги самарали механизмлари яратилди, нуфузли глобал ва минтақавий тузилмалар билан яқин шериклик алоқалари йўлга қўйилди. [caption id="attachment_24059" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Ташкилотга аъзо барча давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқалар изчил кенгаймоқда, стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди, савдо ҳажмлари ортмоқда, кооперация кучаймоқда. – Барчамизнинг орзу ва мақсадларимиз, интилиш ва ҳаракатларимиз уйғун ва ҳамоҳангдир. Азалдан дўст ва қардош бўлган туркий халқларимиз бундан кейин ҳам аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, ёруғ келажакни биргаликда бунёд этадилар, — деди давлатимиз раҳбари. [caption id="attachment_24060" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption]

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
948

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
895

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
860

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
835

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
11-ноябр 2023, 15:31
2 330

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.

cover image
9-ноябр 2023, 05:11
1 575

Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди

Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.

cover image
8-ноябр 2023, 12:38
1 205

Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 15-саммитида билдирган таклифларнинг қанчаси бажарилди?

ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан иқтисодиёт, савдо, транспорт, туризм ва бошқа қатор соҳаларда муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди.

cover image
3-ноябр 2023, 11:27
1 798

Шавкат Мирзиёев ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида таклиф ва ташаббусларни илгари сурди?

Амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.