Ўзбекистон
21.08.2023
1 199

Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири Татим бин Ҳамад ал-Соний, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Сербия президенти Александр Вучич ва Татаристон раиси Рустам Минниханов билан суҳбатлашди. Икки томонлама амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
[caption id="attachment_18399" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
[caption id="attachment_18400" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Шунингдек, етакчилар жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида 100 метр масофага югуриш бўйича финал баҳсини томоша қилди.
[caption id="attachment_18401" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
[caption id="attachment_18402" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Енгил атлетика бўйича ХИХ жаҳон чемпионати Будапешт шаҳрининг Енгил атлетика миллий марказида 2023 йил 19 август куни бошланган бўлиб, 27 августгача давом этади.
Чемпионатда Ўзбекистондан 5 нафар атлет спортнинг баландликка сакраш, уч хатлаб сакраш, узунликка сакраш, еттикураш ва марафон каби турларида куч синашмоқда.
Ўзбекистон президенти, шунингдек, Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди.
[caption id="attachment_18403" align="alignnone" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари рафиқаси билан Тошкентга жўнаб кетди.
[caption id="attachment_18404" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
[caption id="attachment_18405" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Қайд этиш мумкин, Венгрия бош вазири Виктор Орбан таклифига биноан 19 август куни рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Будапешт шаҳрига борган Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашувлар ўтказди ҳамда ОТП банки бошқаруви раиси Шандор Чанини қабул қилди.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Шавкат Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Будапештда Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди
Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 15-саммитида билдирган таклифларнинг қанчаси бажарилди?
ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан иқтисодиёт, савдо, транспорт, туризм ва бошқа қатор соҳаларда муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди.