currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Ўзбекистон

calendar

02.02.2023

eye

929

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 1 февраль куни Андижон шаҳрида ўтказилган йиғилишда маълум қилган.

“Афсуски ўз вақтида Сўхдаги ерости газ сақлаш иншооти айрим сабаблар билан ёпиб қўйилган эди. Қирғизистондаги давлат ташрифи чоғида Садир Жапаров билан бу масалада ҳам келишиб олдик. Яқинда энергетика вазиримиз Қирғизистонга бориб, техник томонларини келишиб келади” – деди Президент.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ЎзА мухбирига берган интервьюсида шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5-3 миллиард куб метр атрофида эканлигини маълум қилган. Унинг айтишича, 1,3 миллиард куб метр газдан фойдаланиш мумкин, қолгани буфер зонада туради. Бу дегани қиш мавсумида водийни ҳар куни 13 миллион куб метр газ билан таъминлаш имконияти бўлади. Мазкур иншоотнинг асосий газ сақлаш қисми Қирғизистон ҳудудида жойлашган, компрессорлар эса Ўзбекистон ҳудудида. Шу сабабли иншоотдан умумий фойдаланиш борасида музокаралар олиб борилади. Энг аввало ишчи гуруҳ барча техник ва иқтисодий томонларини батафсил ўрганиб чиқади. Чунки иншоотдан анча йиллардан буён фойдаланилмаган, ҳозирги ҳолатини яхшилаб ўрганиб чиқишимиз керак. Шундан сўнг шартлар келишиб олинади. Балки бу ижара ҳуқуқи асосида бўлар, лекин ҳозирча бирор фикр айтишга эрта, – деган энергетика вазири.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: