Ҳуқуқ
16.12.2023
1 184

Шоир Беҳзод Фазлиддиннинг аризасига асосан яна бир хонанда маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Фазлиддин Беҳзод Қурбонбой ўғли ўзига тегишли “Оғриқ” номли шеърига нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги юзасидан мурожаати адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилган.
Аниқланишича, фуқаро Фазлиддин Беҳзод Қурбонбой ўғлининг 2007 йилда ёзилган ҳамда унинг “Сен қачон гуллайсан” (2008), “Тушларингдан чиқиб келдим” (2017) китобларида чоп этилган “Оғриқ” номли шеърининг тўлиқлигича Фарғона вилояти Қува туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Э. томонидан “Оғриқ” ёки “Эгамизга нима деймиз” номли қўшиғида омма олдида ижро этиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириб барчанинг эътиборига етказиш орқали ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз фойдаланганлик ҳолати аниқланган.
Мурожаатни ўрганиш якуни юзасидан фуқаро Т.Э. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси биринчи қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. ЖИБ Қува туман судининг тегишли қарорига асосан ушбу фуқарога нисбатан белгиланган тартибда жарима жазоси тайинланган.
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига кўра, муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда, жумладан асарни барчанинг эътиборига етказиш, асарни омма олдида ижро этишда мутлақ ҳуқуқларга эга. Юридик ва жисмоний шахслар асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, асардан даромад олиш мақсадида фойдаланилганлиги ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, асардан фойдаланилган деб ҳисобланади”, – дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.