Ўзбекистон
08.05.2023
2 278

Штат бирликлари қисқариши муносабати билан менга огоҳлантириш хати берилди. Огоҳлантириш муддати тугагунча мукофот пулларини олишга ҳақлиманми? Ходимларга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш берилиши уларни бирор-бир меҳнат имтиёзлари ва кафолатларидан маҳрум қилишга асос бўлмайди. Огоҳлантириш муддати тугаб, токи меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар ходимнинг меҳнат муносабатлари аввал қандай бўлган бўлса, бирдек давом этади. Аксинча, қўшимча енгилликлар берилиши мумкин. Бирор-бир меҳнат қонунчилик ҳужжатларида огоҳлантириш муддати давомида ходимларни меҳнат имтиёзларидан маҳрум қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш ҳақида нормалар кўрсатилмаган. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 8-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилмаганми, бошқа ички ҳужжатларда ёки меҳнат келишувларида ҳам улардагидан кўра оғирлаштирувчи қоидаларни кўрсатиш мумкин. Ходимлар огоҳлантириш муддати давомида бошқа ходимлар билан бирдек мукофот пулларини олишга ва бошқа меҳнат имтиёзларидан фойдаланишга ҳақли.
Саволга "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими Мафтуна Бегматова жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш: интизомий жазо ҳақида 5 та муҳим маълумот
Ҳар бир ходим иш фаолияти давомида камчиликлар ва хатоларга йўл қўйиши мумкин. Бундай пайтда қандай чоралар кўрилади? 3 йил олдинги хатоси учун ходимга жазо қўллаш мумкинми? Муддат ва оқибатлари қандай? Hudud24.uz интизомий жазо бўйича ходимлар билиши лозим бўлган ҳуқуқий нормалар ҳақида батафсил тушунтириш беради.
1 сентябрдан мактаб директорлари ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиши ва ишдан бўшатиши мумкин бўлади
Президент фармони билан умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилган.
Янги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш асослари – 10 та муҳим қоида
Штат қисқарганида кимлар ишда қолади? Энди 3 ёшгача боласи бор аёлларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкинми? Муддатли меҳнат шарномасини муддати тугаганидан кейин бекор қилмаса нима бўлади? Аризани почта орқали юборса бўладими? Қуйида шу ва бошқа масалар ҳақида маълумот берилган.