currencies image

11 809,82 UZS

29,77

usd

currencies image

13 569,48 UZS

0,13

eur

currencies image

140,68 UZS

0,26

ru



АсосийЯнгиликларСингапурдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилади

Сингапурдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилади

Ўзбекистон

calendar

04.05.2024

eye

1 191

Сингапурдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилади

Сингапурда "Ўзбекистон: цивилизациялар чорраҳаси" деб номланган кенг кўламли роуд-шоу тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Сингапур томонининг эътибори Ўзбекистоннинг тарихий, маданий, зиёрат, қишки, гастрономик ва ишбилармонлик туризми имкониятларига қаратилган.

Роуд-шоу тақдимоти давомида, шунингдек, икки давлат сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар бўлиб ўтган. Музокаралар натижасида сингапурлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга янги турларни ташкил этиш бўйича аниқ келишувларга эришилган. 

Шунингдек, йил охиригача Сингапурдан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига тўғридан-тўғри чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: