currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларСодда талқин: мақсадли қабул ҳақида нималарни билиш керак?

Содда талқин: мақсадли қабул ҳақида нималарни билиш керак?

Ўзбекистон

calendar

17.07.2023

eye

3 305

Содда талқин: мақсадли қабул ҳақида нималарни билиш керак?

Айни кунларда юртимизда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш жараёнлари авжида. Бунда абитуриентлар “мақсадли қабул” атамасига дуч келадилар. Қуйида “Hudud24” колумнисти Ҳуқуқшунос Неъматулло Замонов “мақсадли қабул”ни содда қилиб тушунтиради. Мақсадли қабул нима? Талаб юқори бўлган айрим иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси параметрлари асосида вилоят (шаҳар, туман) кесимида мақсадли қабул амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, айрим ҳудудларда (вилоят ёки туманда) маълум бир соҳадаги кадрларга талаб юқори бўлади. Дейлик, Наманган вилоятининг Чуст туманида тиббиёт соҳасидаги кадрлар етишмовчилиги мавжуд. Мана шу эҳтиёжни қондириш учун Чуст туманида яшовчи абитуриентлар учун, масалан, Андижон давлат тиббиёт институтининг муайян йўналишидан умумий танловдан ташқари алоҳида грант таклиф этилади. Айтайлик, Даволаш иши (Чуст тумани) йўналиши учун 5 та грант ажратилди. Бу йўналишга фақат чустлик абитуриентлар топшира олиши ва ўзаро беллашиши мумкин: 20 та чустлик талаба топширган бўлса, шулар орасида 5 та грантни эгаллаш учун “жанг” кетади. Грантни эгаллай олмай қолган 15 нафар чустлик имтиҳон топширувчилар ўқишга киролмаган ҳисобланадими? Йўқ, улар умумий танловга ўтказиб юборилиб, республика миқёсида ҳужжат топширган бошқа абитуриентлар билан умумий квота доирасида иштирок этаверишади. Етарли балл тўплай олса, даволаш иши йўналишида ўқийвериши мумкин. Келишув: грант эвазига ишлаб бериш Талаба мақсадли қабул билан грант асосида ўқишга киргач, давлат бюджети асосида таълим олади. Ўқишни тугатгач эса бу талабага тегишли ҳокимлик билан тузиладиган шартномага мувофиқ белгиланган муддатда ишлаб бериш мажбурияти юклатилади. Умумий танлов ва мақсадли қабул Мақсадли қабулни танлаган абитуриентга мазкур таълим йўналишида ҳам мақсадли ҳам умумий танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Мақсадли қабулни танламаган абитуриентга эса мазкур таълим йўналиши бўйича фақат умумий танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Мақсадли танловда эса иштирок эта олмайди. Дейлик, Тошкент тиббиёт академияси  “Даволаш иши” таълим йўналишида мақсадли қабул асосида танлов имконияти яратилган – Миробод тумани учун 2 та жой мавжуд. Бундан ташқари ушбу йўналиш учун умумий квота доирасида 100 та ўрин ажратилган. Агар Мирободда доимий яшовчи абитуриент шундан мақсадли қабулни танласа, аввал давлат гранти асосидаги 2 та квота доирасида танловда иштирок этади. Мақсадли квота доирасида ўқишга кира олмаса, кейин тўлов контракт асосидаги 100 та квота доирасидаги умумий танловда ҳам ишитирок этиш имкониятига эга бўлади. Бироқ мақсадли қабулга розилик билдирмаган абитуриентда бундай имконият йўқ. Яъни у ҳам мақсадли квота ҳам умумий квота доирасидаги танловда иштирок эта олмайди. Умумий танлов учун ажратилган 100 ўрин учун курашади, холос. Мақсадли қабул 2023 Жорий йилда ОТМларга мақсадли қабул ушбу соҳа ва тоифалар кесимида амалга оширилади:

  • Соғлиқни сақлаш;
  • Педагогика (олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун);
  • Ветеренария;
  • Тиббий-ижтимоий хизматлар;
  • Хотин-қизлар учун;
  • 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар учун;
  • Ногиронлиги бўлган шахслар учун;
  • “Меҳрибонлик уйи” ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, СОС – Болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар учун;
  • Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 493

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


22-август 2025, 06:35
593

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


26-август 2025, 07:30
482

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.


19-август 2025, 05:09
482

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
21-июл 2024, 03:58
1 761

Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди

2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.

cover image
4-октябр 2023, 06:30
1 735

Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади

Ҳукумат қарорига кўра, боғча тарбияланувчилари, мактаб, коллеж ўқувчилари ҳамда талабалар муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда, миллий электрон платформа орқали, шунингдек, махсус машғулотлар орқали тайёргарликдан ўтказилади.

cover image
29-сентябр 2023, 07:45
1 025

Ўзбекистондаги 2 ОТМга янги ректорлар тайинланди

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 510-сон қарори билан амалга оширилган.

cover image
23-сентябр 2023, 04:40
1 111

1-курс талабаларига контракт тўлаш муддати узайтирилди

Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбарининг буйруғи билан узайтирилиши мумкин.