currencies image

11 823,69 UZS

45,17

usd

currencies image

13 797,06 UZS

63,31

eur

currencies image

139,74 UZS

0,78

ru



АсосийЯнгиликларСоғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон

calendar

12.09.2023

eye

1 175

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Унга кўра, Фаррух Шарипов, Фарҳод Тошпўлатов ва Олим Омонов вазир ўринбосарлари сифатида иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Фаррух Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини, 2010 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У 2021 йилдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори сифатида ишлаб келаётганди. [caption id="attachment_20116" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Фаррух Шарипов / ССВ[/caption] Фарҳод Тошпўлатов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2005 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ихтисослаштирилган Олий бизнес мактабини тамомлаган. У 2021 йилдан буён “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган. [caption id="attachment_20117" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Фарходжон Ташпулатов / ССВ[/caption] Олим Омонов бунгача “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори эди. Ундан аввал у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида масъул лавозимда ишлаган. [caption id="attachment_20118" align="alignnone" width="1280"] ФОТО: Олим Омонов / ССВ[/caption] Ўз навбатида, Улуғбек Собиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
925

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
859

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
802

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


3-август 2026, 04:35
726

Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
2-сентябр 2024, 07:01
2 131

Янги ўқув йили бошланмоқда: Мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

ССВ Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатини эълон қилди.

cover image
9-июн 2024, 08:58
1 372

ССВ ёзда саломатликни сақлаш бўйича тавсиялар берди

Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

cover image
2-июн 2024, 03:21
1 229

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқди

Ёзда турли витамин ва минералларга бой сархил мевалар пишиб етилади. Ушбу фаслда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Улардан бири — ўткир диареядир.

cover image
21-март 2024, 07:13
1 357

Байрам кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди – ССВ

Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олиш мумкин.