Ўзбекистон
26.09.2023
1 394

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “ЎЗМEДИМПEКС” МЧЖ “Антиструмин” ёд препаратини етказиб бериш эвазига “Само” МЧЖ билан жами 21 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузганини тасдиқловчи ҳужжатлар тарқалди.
Ҳужжатга кўра, ССВ таъсисчилигидаги ташкилот калий ёдид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини харид қилиш учун 2022 йил июнь ойида “Само” МЧЖ билан 5 млрд 644 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузган.
2023 йил 11 январда эса ушбу шартномага 956 млн сўмлик қўшимча келишув қилинган.
“ЎЗМEДИМПEКС” МЧЖ 2023 йил 4 майда яна мазкур дори воситасини харид қилиш учун “Само” МЧЖ билан 15 млрд 275 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузган.
Ушбу шартномаларга кўра, жами 21 млрд 875 млн сўм маблағ эвазига “Само” МЧЖ 3 млн 550 минг миқдорда “Антиструмин” етказиб бериши кўрсатилган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, “Антиструмин” дори воситасини харид қилиш учун ҳеч қандай тендер ўтказилмаган, шартномалар тўғридан-тўғри тузилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Йод тендер орқали сотиб олиниши керакмиди ёки тўғридан-тўғри шартнома биланми? – ҳуқуқий таҳлил
Hudud24.uz томонидан Очиқ маълумотлар портали, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Ўзмедимпекс” ДУК сайти кўздан кечирилганида тўғридан-тўғри харид қилинадиган товарлар рўйхати очиқланмаганлиги аниқланди.
“Антиструмин” ишлаб чиқарган корхонанинг фармацевтик фаолияти текшириляпти
Дори таъсири туфайли касалхонага ётқизилган бемор болаларнинг ота-оналари Hudud24.uz билан суҳбатлашганда “Антиструмин” дори воситасидан гумон қилишаётгани, болалар дори ичган кунининг эртасига заҳарлана бошлаганини айтганди. Расмийлар эса дастлаб болалар дори ёки овқатдан заҳарланмаганини маълум қилган.
“Док-1 Макс” иши: ўзбекистонлик амалдор яна бир яроқсиз дори бўйича инспекцион текширув ўтказмаслик учун ҳиндистонлик тадбиркордан $33 минг олгани маълум бўлди
“Quramax Medical” МЧЖ директори Р.С.П. (Ҳиндистон фуқароси) яна бир дорини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилган.
Хориждан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олишда божхона учун йиғим энди ундирилмайди