Ўзбекистон
17.08.2023
1 494

Чоршанба куни “Док-1 Макс” иши бўйича судда айбланувчи ҳиндистонлик тадбиркор яроқсиз ва ҳужжатлари шубҳали “Кураракс” дорисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишловчи амалдорга 33 минг доллар берганини тан олди. Бу ҳақда “Газета.uz” маълум қилди. 16 август куни ЖИБ Тошкент шаҳар судида 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” сиропи ва бошқа дорилар юзасидан жиноят ишини давом этди. Маълум қилинишича, “Quramax Medical” МЧЖ директори Р.С.П. (Ҳиндистон фуқароси) яна бир дорини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилган. Прокурор судланувчидан мазкур масала юзасидан 33 минг АҚШ долларини кимга ва нима учун берганини сўраган. Ҳиндистонлик судланувчи пуллар қурилиш ишлари ҳамда миннатдорчилик мақсадида Ж.Э.га берилганини бироқ бу пуллар Ж.Э орқали кимга ва нима учун етиб бориши кераклигини билмаганини айтган. Судланувчи адвокатларнинг саволига жавоб бериши давомида мазкур сумма аввалига 45 минг доллар бўлгани, кейинчалик 33 минг долларгача тушганини қайд этган. Пулни эса Фармацевтика агентлигининг Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказида ишловчи Ж.Э. сўраганини очиқлаган. Савол-жавоблар давомида, ҳиндистонлик фуқаро “Marion Biotech” PVТ. Ltd корхонасида инспекцион текширув ўтказилишини тўхтатиш учун Ж.Э.га 33 минг доллар берганини тан олган. Шунингдек, адвокатнинг “Пулни берганингиздан кейин кутилган натижага эришдингизми?”, деб берилган саволига судланувчи “Ҳа, Ж.Э. август ойида инспекция текширувга келмаслигини айтди”, деб жавоб берган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.