Ҳуқуқ
11.06.2026
497

Одил судловни амалга оширишнинг демократик принциплари орасида суд ишлари юритиладиган тил масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, суд муҳокамасининг қонунийлиги, одиллиги ва шаффофлиги бевосита процессуал иштирокчиларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ англашлари ҳамда процессуал ҳаракатларни эркин амалга ошира олишлари билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва процессуал қонунчилик нормаларида (ФПК, ИПК, МЖТК, ЖПК) суд ишлари юритиладиган тил принципи қатъий мустаҳкамланган бўлиб, у инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати ҳисобланади. Суд маҳкамасида давлат тилининг устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда, ушбу тилни билмайдиган процессуал тарафларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари яратилган.
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.
Суд ишлари юритиладиган тилни билмайдиган шахсларга ишга тааллуқли материаллар билан ўз она тилида тўлиқ танишиб чиқиш, судда она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда сўзлаш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, арз билан мурожаат этиш, илтимосномалар тақдим этиш, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган тартибда таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.
Ишда иштирок этувчи ва суд ишлари юритиладиган тилни билмайдиган шахс ишдаги суд ҳужжатлари берилишини сўраб ёзма ариза билан мурожаат этган тақдирда, унга суд ҳужжатлари унинг она тилига ёки у биладиган бошқа тилга таржима қилиб топширилади.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.