currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСунъий интеллектни тартибга солиш қанчалик муҳим?

Сунъий интеллектни тартибга солиш қанчалик муҳим?

Ўзбекистон

calendar

18.06.2026

eye

44

Сунъий интеллектни тартибга солиш қанчалик муҳим?

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказида “Сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш: глобал тажриба ва миллий ёндашувлар” мавзусида онлайн халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда етакчи олимлар, профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар ҳамда Россия Федерацияси, Беларус, Сербия, Корея Республикаларидан хорижлик мутахассислар иштирок этдилар.

Конференцияда сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича халқаро тажриба, миллий ҳуқуқ тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг институционал ва ҳуқуқий асослари, сунъий интеллект этикаси ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқи, киберхавфсизлик, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, меҳнат ҳуқуқи муносабатлари ва давлат бошқарувида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатларига бағишланган маърузалар тингланди.

Тадбир иштирокчилари сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши шароитида ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, инновацияцлар ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, шунингдек, миллий қонунчиликни илғор халқаро амалиётлар асосида ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.

Муҳокамалар якунида сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида халқаро ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Улашиш: