Ўзбекистон
12.09.2023
2 685

Олий таълим олиш истагида бўлган абитуриентлар учун яна бир қатор енгилликлар берилмоқда, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги. Қайд этилишича, 2023/2024-ўқув йили учун ўтказилган бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, қуйидагиларга: – талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга рўйхатдан ўтишда танланган барча бакалавриат таълим йўналишларидан бирида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти; – рўйхатдан ўтишда танланган 2-, 3-, 4- ёки 5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига талабаликка тавсия этилган, бироқ тўплаган бали танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлган абитуриентларга танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти берилди. Бунда, абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари асос сифатида қабул қилинади. Белгиланган тартибга биноан, кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, белгиланган минимал ўтиш балидан (56,7 баллдан) кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам биринчи ўқув йилига муайян таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Супер контракт учун шартнома бериш бошланди
Шартнома учун аризалар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн шакллантирилади.
Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларига айрим ваколатлар берилиши мумкин
Ўзбекистонда молиявий мустақиллик берилган ОТМларига айрим ваколатларни бериш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Лицензияси бекор қилинган нодавлат олийгоҳлар талабалари ўқиши кўчирилди
Талабалар ўз танловларига кўра ариза топширган нодавлат олий таълим ташкилотларида 11-март санасидан ўқишларини расман бошлашлари мумкин.
Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади
Бунга оид Президент Қарори қабул қилинди.