currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда молиявий мустақил ОТМларига айрим ваколатлар берилиши мумкин

Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларига айрим ваколатлар берилиши мумкин

Ўзбекистон

calendar

03.04.2024

eye

1 317

Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларига айрим ваколатлар берилиши мумкин© Фото: hudud24.uz

Ўзбекистонда молиявий мустақиллик берилган ОТМларига айрим ваколатларни бериш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви самарали ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларига педагогик кадрларни таълим ташкилотларига ишга қабул қилиш ва улар фаолиятини баҳолаш тартибини белгилашўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил этиш ваколатлари берилмоқда. Шу билан бирга, давлат олий таълим муассасалари ўқув режалари, ўқув дастурларини касбий стандартлар асосида тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш ҳам кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитацияси, шунингдек, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишнинг янги механизмларини жорий этиш, таълим олувчиларнинг амалиётни ўташ тартиби ва уни ташкил этиш таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланиши ҳам қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.

Бундан ташқари, “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунларга давлат таълим стандартининг нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан мажбурий бажарилиши лозимлиги белгиланмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан таълим ташкилотларини бошқарувчи институционал тузилмалар ваколатлари аниқ белгиланади, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш, таълим сифатини мониторинг қилиш ва таъминлаш бўйича ҳуқуқий механизмлар янада мустаҳкамланади.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
944

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
890

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
856

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
833

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: