Ўзбекистон
10.10.2023
1 732

Амиров Алишер Ҳуррамович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у 2021 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси минтақавий йўлларга буюртмачи бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди. Маълумот учун, Амиров 1977 йил Бойсун туманида туғилган. 2001 йилда Тошкент автомобиль-йўллари институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ер усти транспорти тизимлари муҳандиси. У меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Тошкент вилояти бўлими шўъба мудири, “Ўзавтойўл” давлат-акциядорлик компаниясида бошқарма бошлиғи, бошқарув раисининг ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, Шеробод тумани ҳокими лавозимларида меҳнат қилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Татаристон раиси Сурхондарёга келди
У сафарини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
Ойбек Ҳамраев Самарқанд ҳокимига ўринбосар бўлди
Бу бўйича Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.
Навоий ҳокимига янги “зам” тайинланди
“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Эркин Камолов вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди.
Дарахт кўчириш уни ўлдиришнинг ниқобланган варианти – 50 мингдан ортиқ дарахт кўчирилишига фаоллар муносабати
Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида 70 мингга яқин дарахт йўл қурилиш ишлари туфайли кесилади мазмунида тарқалгани хабар қисқа вақт ичида жамоатчилик ва фаолларнинг норозилиги, танқидига сабаб бўлди. “hudud24.uz” ҳолат бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 28 июль куни расмий муносабат билдиргунича тармоқларда кенг улашилган акцияга оид муҳокамаларни бир ерга жамлади.