Ўзбекистон
19.10.2023
1 122

Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишларининг олди олинган. Аниқланишича, улар ҳозирда жангарилар сафида бўлган “Абу Салоҳ”, “Абу Валид” ва “Аюб” лақабли шахсларнинг интернет тармоғида ёшларни террористик гуруҳларга қўшилишга чорловчи даъватлари таъсирига тушган ҳамда оила аъзоларининг қаршилигига қарамасдан Сурияга кетишни мақсад қилган. Жумладан, фуқаро А.Ў. Telegram- мессенжерида “Абу Валид” билан алоқада бўлиб, унинг кўрсатмаси билан турли виртуал канал ва гуруҳлар очган ҳамда тарғибот ишларини олиб борган. Кейинроқ, у маҳалладоши И.Д. билан тил бириктириб, Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига қўшилишни режа қилган. Ўз навбатида, И.Д. яқин ўртоғи Ғ.Л.ни ҳам ўзлари билан кетишга кўндирган. Мазкур шахслар бошқаларнинг эътиборини тортмаслик мақсадида, хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, сўнгра Сурияга ўтмоқчи бўлган. Ҳозирда мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Россияда ўзбекистонлик мигрант одамларни ёнғиндан қутқариб қолди
“Менимча, агар 7-қаватга кўтарилиш керак бўлса, мен кўтарилган бўлардим. Ҳаммаси қандай содир бўлганини эслай олмайман. Жуда тез содир бўлди. Биз инсонмиз, бирга яшаймиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз керак”, дейди ўзбекистонлик мигрантнинг ўзи.
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Улар Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирилди.
Ўзбекистонда 1 км.кв. майдонга қанча аҳоли тўғри келади?
Бу бўйича Статистика агентлиги маълумот эълон қилди.
Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси очилди
Уюшма келгусида Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий тарихини Буюк Британияда турли тадбирлар, йиғилишлар ва давра суҳбатлари орқали оммалаштиришни ҳам мақсад қилган.