Ўзбекистон
06.09.2021
892
2021 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-704-сонли “Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 6 июлда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2021 йил 31 июлда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши юртимизда “суюқ олтин” – зайтун мойини ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Эслатиб ўтамиз, зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битим 2015 йил 9 октябрда Женевада қабул қилинган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, зайтунзорлар барпо этувчи ташаббускорларга тижорат банклари 7 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратади. Томчилаб суғориш технологияларини жорий этиш учун эса 3,2 миллиард сўм миқдорида субсидиялар берилади. Қайд этиш керакки, инсоният азалдан зайтун ўсимлигини «мой дарахти», деб атаган. Негаки, бир гектар шартли суғориладиган майдонда зиғир етиштирилганда, ўртача 10-12 центнердан ҳосил олинади ва ундан 300-360 литр, бир гектар майдондаги кунжутдан 1,2-1,5 тонна хомашё етиштириб, 500-600 литр мой олиш мумкин. Зайтун экилган бир гектар майдонда 350-400 туп дарахт бўлиб, ҳар бир дарахтдан 50-70 килограмм, жами 2,4-2,8 тонна мева йиғиб олиш мумкин. Ундан 1,5-1,7 тонна зайтун мойи олинади. Зайтун 500 йилдан 4000 йилгача яшовчи, секин ўсувчи субтропик дарахт ҳисобланади. Унинг баландлиги 10-12 метрдан ошмайди. Меваларида 80 фоизгача мой бўлиб, таркибида олеин (70-80 фоиз) ва линол (5-11 фоиз) кислоталари учрайди. Мазкур ҳужжат билан юртимизда ушбу соҳада ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликда янги зайтун плантациялари ташкил этилади, қайта ишлаш корхоналари ишга туширилади ҳамда экспорт ҳажмлари оширилади. Шунингдек, соҳада селекция ва агротехник усулларни қўллаш бўйича ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Ўзбекистонда Измир шартномаси ратификация қилинди
Ҳуқуқ Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмайди
Энди иш берувчи ходимни ишга қўймасликка ҳақли, агар…
Ўзбекистон ва Франция ўртасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
Ҳужжатлар молия, таълим, маданият ва икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини қамраб олган.