currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларТалабалар ўқишини кўчириш: муҳим 5 саволга 5 жавоб

Талабалар ўқишини кўчириш: муҳим 5 саволга 5 жавоб

Ўзбекистон

calendar

13.06.2023

eye

20 187

Талабалар ўқишини кўчириш: муҳим 5 саволга 5 жавоб

Ўзаро мос бўлмаган йўналишлар бўйича ўқишни қўчириш мумкинми? Аризалар қачондан ва кимга берилади? Кимлар грант асосида ўқишни кўчиради? Хорижий ОТМдан кўчириш учун имтиҳон борми?

  1. Талабалар ўқишини кўчириш ким томонидан амалга оширилади?
Талабалар мос ва турдош йўналишлар ҳамда мутахассисликлар ёки турдош бўлмаган йўналишларига ва мос бўлмаган мутахассисликларга ўқишни кўчириши мумкин. Бир ОТМ доирасида ўзаро мос ва турдош йўналишлар бўйича ўқишни кўчириш ректор буйруғи билан амалга оширилади. Қуйидаги ҳолларда ўқишини кўчириш ОТМ бўйсунадиган вазирлик қарори билан амалга оширилади: мос ва турдош йўналишлар бўйича бир вазирликка қарашли бошқа ОТМга (масалан, Миллий университетдан Техника университетига кўчириш, ҳар иккала университет Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қарашли); мос ва турдош йўналишлар бўйича турли вазирлик доирасида бир ОТМдан бошқа ОТМга (масалан, Адлия вазирлигига қарашли Тошкент давлат юридик университетидан Ташқи ишлар вазирлигига қарашли Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетига). Қуйидаги ҳолларда ўқишини кўчириш Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади (комиссия таркиби бу ерда): хорижий ОТМлардан Ўзбекистон ОТМларига; ҳар қандай ҳолатда турдош бўлмаган таълим йўналишларига ва мос бўлмаган мутахассисликларига.
  1. Аризалар қачон берилади?
Ўқишни кўчириш бўйича аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача берилади. Аризалар ҳар йили 5 августдан 30 августга кўриб чиқилади. Талабанинг доимий яшаш манзили ўқишини кўчириш бўйича ариза ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январигача берилади. Бунда аризалар ҳар йили 25 январдан 15 февралгача кўриб чиқилади.
  1. Аризалар кимга берилади?
Ўқишни кўчириш бир ОТМ ичида бўлганида ариза шу ОТМга берилади, қолган барча ҳолатларда ариза Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган Ҳудудий ишчи гуруҳга берилади. Ҳудудий ишчи гуруҳлар қабул қилинган ҳужжатларни умумлаштириб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади. Ўқишни кўчириш бепул амалга оширилади.
  1. Қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?
Ўқишини кўчириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади: кўчиришни истаган таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза; рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхалари; паспорт ёки ID нусхаси. Ариза кўриб чиқилиб ўқишни кўчиришга рухсат берилганда ОТМ ректори буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу ОТМ томонидан талаба илгари ўқиган ОТМ унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади. ОТМ 3 кунда талабанинг шахсий йиғма жилди юборилади ёки талабанинг ўзига берилади. Грант асосида ўқишни кўчириш учун фақат грантда ўқиётган талабалар ариза бериши мумкин ҳамда ариза берилган ОТМнинг жорий йилдаги қабул қвотасида грант ўринлар мавжуд бўлиши керак. Кўзи ожизлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квотада грант асосида ўқиётганлар ўқиши гранти асосида кўчирилади. Хорижий ОТМдан ўқишни Ўзбекистон ОТМларига кўчирмоқчи бўлганлар махсус синов (тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади. Талабанинг махсус синов натижаси Давлат комиссиясига берилади. Натижадан келиб чиқиб, талабанинг ўқиши Давлат комиссияси қарори билан контракт асосида кўчирилади.
  1. Ариза қандай ҳолатларда рад этилиши мумкин?
Қуйидаги ҳолатларда ўқишни кўчириш аризалари рад этилиши мумкин:
  • аккредитацияга эга бўлмаган хорижий ОТМда ёки уларнинг филиалларида ўқиганлар;
  • мавжуд таълим шаклидан бошқа таълим шаклида ўқиганларга;
  • ОТМнинг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;
  • 1-курс 1-семестрни тугатмасдан ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар;
  • ОТМда мос таълим йўналиши ёки шакли бўлмаганида, фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;
  • контракт асосида ўқиётганлар тўловни ўз муддатида тўламаганда;
  • талабанинг шахсий йиғма жилди ўз муддатида берилмаганида;
  • грант билан кўчириш учун бўш ўринлар бўлмаганида;
  • ОТМ моддий-техника базаси имконияти чекланганда;
  • мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналишига, бошқа олий таълим муассасасига кўрирмоқчи бўлганда;
  • кечки таълимдан сиртқи таълимга ҳамда кечки таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
  • сиртқи таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
  • бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;
  • талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса.
Дилмурод Ражабоев,  hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
6 837

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
3 118

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 486

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 467

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
21-июл 2024, 03:58
753

Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди

2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.

cover image
4-октябр 2023, 06:30
1 073

Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади

Ҳукумат қарорига кўра, боғча тарбияланувчилари, мактаб, коллеж ўқувчилари ҳамда талабалар муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда, миллий электрон платформа орқали, шунингдек, махсус машғулотлар орқали тайёргарликдан ўтказилади.

cover image
29-сентябр 2023, 07:45
423

Ўзбекистондаги 2 ОТМга янги ректорлар тайинланди

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 510-сон қарори билан амалга оширилган.

cover image
23-сентябр 2023, 04:40
408

1-курс талабаларига контракт тўлаш муддати узайтирилди

Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбарининг буйруғи билан узайтирилиши мумкин.