Ўзбекистон
05.09.2023
1 270

Шу кунларда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Беларус Республикасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар бермоқда. Бугун, 5 сентябрь куни, Танзила Нарбаева Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Беларус бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форумига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбир аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришига муҳим ҳисса қўшиши, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айланиши таъкидланди. Эришилган шартнома ва келишувлар ижроси устидан таъсирчан парламент назорати ўрнатилиши аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Қўшма тадбирлар орқали гендер тенглигига эришиш ва Беларус аёллар иттифоқи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Беларус халқаро ва минтақавий ташкилотлар – БМТ, МДҲ, ШҲТ доирасида конструктив ҳамкорлик қилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.