currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚайси ҳужжатлар асосида дориларни қўллашга рухсат берилади?

Қайси ҳужжатлар асосида дориларни қўллашга рухсат берилади?

Ўзбекистон

calendar

10.01.2023

eye

1 151

Қайси ҳужжатлар асосида дориларни қўллашга рухсат берилади?

Бугунги кунда энг долзарб ва кўплаб мулоҳазаларга сабаб бўлган ҳолатлардан бири дори воситаларидан заҳарланиш борасидаги муносабатлардир. Шу ўринда бир савол пайдо бўлади. Дори воситаларини қўллашга рухсат бериш тартиби қандай ва қайси ҳужжатлар асосида тартибга солинади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан дориларга рухсат бериш масалалари тартибга солинади. Жумладан, дориларни қўллашга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига берилади. Рухсатнома хорижий ишлаб чиқарувчиларга 5 йилга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга муддатсиз даврга берилади. Рухсатнома бериш ёки бермаслик ҳақидаги қарорни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши қабул қилади. Дориларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилгандан сўнг Марказ томонидан бир қанча ишлар амалга оширилади. Хусусан, рўйхатдан ўтказиш бўлими томонидан ▫️ҳужжатларни ва дори намуналарини дастлабки экспертизадан ўтказади, дастлабки экспертиза ижобий бўлса, Марказ ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади. Йиғим тўлангандан кейин ҳужжатлар ва дори намуналари экспертизадан ўтказиш учун Марказ лабораторияларига, Фармакология, Фармакопея, Янги тиббий техника қўмиталарига, Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига берилади. Давлат маркази лабораториялари ▫️ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик, биологик ва техник экспертизадан ўтказади ва ▫️норматив ҳужжатларни баҳолайди, дори намуналарининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича синов ўтказади. Синов натижаларини, ҳужжатларни Фармакопея, Фармакология ва Янги тиббий техника қўмиталарига беради. Фармакопея қўмитаси эса, ▫️ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик ва биологик қисмларини, лаборатория синовлари натижаларини экспертизадан, ▫️мустақил экспертларни жалб этиб дориларни экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказиб, қўшимча синовлар ўтказиш учун Марказ лабораторияларига дори намуналари ва ҳужжатларини юборади. Шунингдек, дориларнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлаб, ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида дорини рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади. Шу билан бирга,  Фармакология қўмитаси ▫️мустақил экспертларни жалб этиб фармакологик ва дори воситалари ҳужжатларини экспертизадан ўтказади. ▫️ Фармакология қўмитаси дориларни рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларда рўйхатдан ўтказилган дорилар тақдим этилганда, дори воситасининг GMP (зарур тарзда ишлаб чиқариш амалиёти) талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилганлиги ва клиник тадқиқотларнинг GCP (зарур тарздаги клиника амалиёти) талабларига мувофиқ ўтказилганлиги, фармакологик назорат тизимининг GVP (фармакологик назорат амалиёти) йўлга қўйилганлиги, шунингдек Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланганлигига оид ҳужжатлар бўлганда ва Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг ижобий хулосаси бўлганда дориларни клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади.▫️ Мазкур қўмита томонидан тегишли ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида Экспертлар кенгашига клиник тадқиқотларсиз ёки клиник тадқиқотлар асосида дориларни рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни киритади. Фарминспекция янги дори ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда корхонага бориб зарур шароитларни ўрганади ва шароитлар тўғрисида маълумотнома беради. “Зарур амалиётлар маркази” ДУК дори ишлаб чиқарувчи корхоналарда “GMP” талаблари мавжудлигини текширади ва натижаларга кўра хулосаларни Экспертлар кенгашига беради; Экспертлар кенгаши Фармакопея, Фармакология, Янги тиббий техника қўмиталари, шунингдек Марказнинг бошқа бўлинмалари хулосалари асосида дорининг қўлланилишига рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Экспертлар кенгаши томонидан дорининг қўлланилишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, дори воситалари қўлланиши мумкин. Зарнигор Имомова, Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
954

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
903

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
866

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
836

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.