Ўзбекистон
23.04.2021
1 108

Бугун халқаро форумда “Сиёсатни амалга ошириш”, “Коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж”, “Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида мунозара сессиялари бўлиб ўтади. Шунингдек, кун тартибидан “Электрон нотариат — келажакка назар”, “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида адвокатурани ривожлантириш истиқболлари: Ўзбекистон ва хориж тажрибаси” мавзуларида давра суҳбатлари ҳам ўрин олган. Форумда Судьялар ва адвокатларнинг мустақиллиги бўйича БМТнинг махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян, Юнесконинг сўз эркинлиги ва журналистларнинг хавфсизлиги бўлими раҳбари Гидерме Канела Де Соуза Годой, АҚШ округ суди бош судьяси Жон Тунхем, Қозоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги Қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий маълумотлар институтининг РФБ маълумотлар базаларини шакллантириш департаменти директори Лилиана Сай, Қирғизистон Aдлия вазирлиги Aдвокатлик ва ҳуқуқий тарғибот департаментининг етакчи мутахассиси Қутман Кубатбеков, Россия Федерацияси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот илмий марказининг илимй-техник кенгаши раисининг ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Михаил Cергин, Aрманистон Aдлия вазирлиги Қонунчиликни ривожлантириш ва ҳуқуқий тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари-эксперти Лилит Петросян, Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи Александр Браусов ва бошқа кўплаб хорижлик экспертлар иштирок этади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.