Ўзбекистон
08.09.2023
1 682

8 сентябрда Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми ўтказилди, у мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳиятини намойиш этди. Тадбирда 26 та мамлакатдан 100 дан зиёд компания қатнашди. Ҳозирга қадар, 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди, жумладан: – тўғридан-тўғри инвестициялар – 857,3 млн АҚШ долларига тенг 24 лойиҳа; – грантлар ва халқаро молия институтлари маблағлари – умумий қиймати 707,5 млн АҚШ долларига тенг 14 та лойиҳа; – 319,2 млн АҚШ долларилик савдо келишувлари. Форум Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) техник кўмагида ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида бўлиб ўтди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Таълим муассасаларида айрим маҳсулотлар истеъмоли камайтирилади
Таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланади.
Ўзбекча трансформер: Фермерлар учун тўлиқ сунъий интеллект билан таъминланган электротрактор яратилмоқда (фото)
Самарқанддаги озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган конференция доирасида ташкил этилган кўргазмада қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар асосида яратилган “Heta” электротрактори намойиш этилди. Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалигида мини боғдорчилик, кичик фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларига ҳам нарх ҳам фойда жиҳатидан анча асқатади.
Самарқанддаги халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди (фотожамланма)
Кўргазма доирасида Ўзбекистон аграр тармоғини ислоҳ қилишдаги ютуқлар тақдимот қилинди.
Конференцияда биз нафақат мамлакатлар миқёсдаги, балки минтақавий муаммоларни муҳокама қилиб, биргаликда уларга ечим топамиз – ФАО) Бош директори
Самарқандда давом этаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Суй Дунюй нутқ сўзлади.