Ўзбекистон
08.08.2023
1 364

Тошкент шаҳри Миробод туманида жорий йилнинг апрель ойида юз берган ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд ҳукми чиқарилди. Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида О. О. (1997 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ О. О. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
13 ёшли қизнинг номусига текканликда гумонланаётган шахс ушланди
Ҳолат Қорақалпоғистон республикаси Элликқалъа туманида юз бергани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.
Номусга тегиш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдиришга қандай жавобгарлик бор?