currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларТелекоммуникация воситалари учун ижара шартномаларини бериш рақамалаштирилади

Телекоммуникация воситалари учун ижара шартномаларини бериш рақамалаштирилади

Ўзбекистон

calendar

31.03.2023

eye

1 649

Телекоммуникация воситалари учун ижара шартномаларини бериш рақамалаштирилади

“Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, эндиликда, телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ижарага берилиши режалаштирилган ер участкалари рўйхатини шакллантириш, уларни танлов (электрон онлайн-аукцион)га қўйиш ва телекоммуникация операторларига ижарага бериш жараёнлари рақамлаштирилади. Рақамли технологиялар вазирлигининг «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси — ахборот тизими оператори этиб белгиланди. Бундан ташқари, қарор билан Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди ва 2023 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилиши белгиланди. Мазкур ҳужжат жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш шартномасини расмийлаштиришда қулай имкониятларини яратиши билан бирга, мулкий ҳуқуқларини эркин ва адолатли рўёбга чиқаришига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Турғунбой Азимов,

Адлия вазирлиги масъул ходими

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: