Ўзбекистон
26.07.2023
1 404

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси бўлажак мусобақанинг мазкур рамзини намойиш қилди.
[caption id="attachment_16824" align="aligncenter" width="490"]
ФОТО: Paris2024[/caption]
Мезбонлар машъала дизайнини яратишда қуйидаги 3 йўналишга катта аҳамият қаратишган: тенглик, сув ва тинчлик.
Тенглик. Машъала 2 қисмдан иборат бўлиб, устки ва остки томонлари айни бир хил узунликда.
Шунингдек, бу тушунча гендер тенгликни ҳам англатиб, Олимпиадалар тарихида айнан Париж-2024 да эркак ва аёл атлетларнинг сони тенг миқдорга келтирилганига ҳам ишора қилинади.
[caption id="attachment_16825" align="aligncenter" width="489"]
ФОТО: Paris2024[/caption]
Сув. Режага кўра, машъала эстафетаси Ўрта Ер денгизи атрофидаги кўплаб ҳудудларни ўз ичига олади. Қолаверса, сув инсоният учун тириклик рамзи.
Бошқа бир жиҳатдан, мусобақа очилиш маросими илк бор Сена дарёсида, яъни сув устида ўтказилишига ҳам ишорани учратиш мумкин.
[caption id="attachment_16826" align="aligncenter" width="489"]
ФОТО: Paris2024[/caption]
Тинчлик. Маълумки, Олимпия ўйинлари – бу тинчлик рамзи.Ҳар бир Ўйинлар давомида ташкилий қўмита бу йўналишни турли рамзлар билан ифодалашга уринади. Бу машъала ҳам Ер юзидаги инсонлар ва миллатларни ушбу ғоя остида бирлаштиришини ифодалайди.
[caption id="attachment_16827" align="aligncenter" width="489"]
ФОТО: Paris2024[/caption]
Эслатиб ўтиш мумкин, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари келаси йилнинг 26 июль — 11 август кунлари бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Ўзбекистон Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди!
Нуфузли спорт мусобақасига илк йўлланмага Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида эга чиқилди.
Бобуржон Омонов 2 карра Паралимпияда чемпиони бўлди
Омонов олдинги Паралимпия ўйинларида ўзи ўрнатган рекордни янгилади.
Дониёр Салиев Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 12 тага етди.
Моҳигул Ҳамдамова бронза медални қўлга киритди
Делегация ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди.