Ўзбекистон
10.09.2023
1 238

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларда терактлар кескин кўпайган. Бу ҳақда «Казинформ» мухбири Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Сейсембаевга таяниб хабар бермоқда. «Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги уч йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатларида камида 80 та шов-шувли терактлар содир этилган. Бу йил уларда кескин ўсиш кузатилмоқда. Агар 2022 йилда 18 та (террор ҳужуми) содир этилган бўлса, 2023 йилда 47 та бўлди», – дейди Руслан Сейсембаев Астанадаги бўлиб утаётган ШҲТ йиғилишида. Унга кўра, терактлар оқибатида 400 нафардан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, 940 нафарга яқин одам жароҳатланган. «Хавфсизлик кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши куч ишлатишга уринишларни бостириш мақсадида 300 дан ортиқ аксилтеррор амалиётлари ўтказилди. 1600 нафар террорчи ва уларнинг ёрдамчилари ҳибсга олинди. Ҳокимиятга қаршилик кўрсатган 60 га яқин жиноятчи қўлга олинди», – деди ҚР МХҚ раиси ўринбосари.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Москвадаги терактдан жабрланган оила болалари Бўстонлиқда дам олади
Тошкент халқаро аэропортида Россиядаги “Crocus City”да содир этилган террорчилик ҳужумида жабрланган рус оилалари болалари кутиб олинди.
Ички ишлар вазирлиги терактларга чақириқ бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Аҳолидан теракт уюштириш учун пул таклиф этаётганларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, суҳбатга киришмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралмоқда.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди
Давлат раҳбарлари мамлакатлар хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид бўлган кучга қарши курашишга келишиб олди.
Москвада сўнгги 10 йил ичидаги энг йирик теракт содир бўлди
Маълумотларга кўра, ҳозирча 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.