Ўзбекистон
08.01.2026
798

Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Президентнинг 2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ-336-сон қарори қабул қилинган.
Унда тиббиёт ходимларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва соҳада фаолият юритаётганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида турли имтиёзлар, солиқ енгилликлари, ипотека ва бошқа моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари назарда тутилган. Жумладан хизмат уйлари бериш, ипотека кредити бўйича субсидиялар ажратиш ва бошқа тадбирлар кўзда тутилган.
Қарорга кўра, 2026 йилдан давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.
Тиббиёт ходимларига қулай меҳнат шароитларини яратиш мақсадида 2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказиш белгиланган. Бунда тиббиёт муассасалари иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини молиявий қўллаб-қувватлаш
Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан:
(а) туман (шаҳар) даражасида янги даволаш усулларини жорий қилган ва унинг ижобий самарасига эришган туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари шифокорларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши;
(б) давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика ҳудудидаги олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмайдиган қисми қоплаб берилиши;
(в) тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи ва юқори импакт-факторли журналларда мақолаларни чоп этиш билан боғлиқ харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши;
(г) ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилиши белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Ходим ишламаётган даврлар қачон дам олиш вақти ҳисобланмайди?
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.