currencies image

12 858,15 UZS

58,95

usd

currencies image

14 505,28 UZS

44,59

eur

currencies image

159,71 UZS

0,43

ru



АсосийЯнгиликларТошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар фаолияти

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар фаолияти

Ҳуқуқ

calendar

17.03.2025

eye

295

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар фаолияти

Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги ислоҳотларни тизимли амалга оширишда академик лицейлар фаолияти алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармони билан 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил қилинди. Мазкур ислоҳотнинг бош мақсади ҳуқуқшунослик соҳасида иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва уларни юқори малакали мутахассислар сифатида тайёрлашдан иборат.

Ҳозирда Тошкент давлат юридик университети ҳузурида М.С.Восиқова номидаги академик лицей, Самарқанд ва Наманган вилояти академик лицейлари фаолият юритмоқда. Ушбу академик лицейларда таҳсил олаётган ўқувчилар сониминг нафардан зиёдни ташкил этади.

ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга қабул умумий тартибда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 июндаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тест синовлари орқали амалга оширилади.

Академик лицейга кириш имтиҳонлари “Ижтимоий гуманитар фанлар – 5” таълим йўналиши бўйича қуйидаги икки бўлим доирасида амалга оширилади:

I бўлим – танланган йўналиши бўйича тест синовлари топшириладиган мос 2 та фан сифатида “Ҳуқуқ” ва “Чет тили” фанлари бўйича ўтказилиб, фанлар кесимида тест саволлари ва уларга қўйиладиган баллар миқдори қуйидагича:

➖“Ҳуқуқ” бўйича 20 та тест саволи – 3,1 балл;

➖ “Чет тили” бўйича 20 та тест саволи – 2,1 балл.

II бўлим – “IQ” (мантиқий фикрлаш даражасини аниқлаш) бўйича 20 та тест саволи 1,1 балл.

Бугунги кунда академик лицейларда Давлат ва ҳуқуқ асослари (Ҳуқуқ фанига кириш) ва хорижий тил (инглиз тили) фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Лицейларда ўқувчилар билимини назорат қилиш жорий, оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Ўқувчиларнинг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси унинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолашнинг рейтинг тизими асосида балларда акс эттирилади. Ўқувчилар томонидан бажарилган ёзма ишлар, тест синовлари электрон таълим платформаси орқали топширилганида автоматик равишда идентификация кодлари бериш йўли билан шифрланади. Бу эса ўз навбатида назорат турларини ўтказишда баҳоларнинг холислигини таъминлашга хизмат қилади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, келгусида академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш, таълим тизимида инновацияларни амалга ошириш ва халқаро тажрибаларни ўрганиш орқали, уларнинг жамиятдаги ўрни янада мустаҳкамланади. Шунингдек, ўқувчиларнинг келажакдаги касбий йўналишларини шакллантиришда академик лицейлар муҳим аҳамият касб этаверади.

 

Моҳигул Махаматумарова,
Адлия вазирлиги масъул ходими

Улашиш: