Ўзбекистон
10.10.2023
1 326

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишининг Миллий боғ ва Новза бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган поезд техник носозликка учраб, тўхтаб қолди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди. Келтирилишича, бугун, 10 октябрь куни соат 17:12 ларда Миллий боғ-Новза перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар оқими кўп бўлгани боис техник носозлик ҳолати кузатилган. Ушбу ҳаракат таркиби 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Машинист томонидан ўрнатилган тартибда кўрилган чора-тадбирлар натижасида поезд ҳаракати қайта йўлга қўйилган. Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкент метросининг Чилонзор йўналишида поезд тормози ишламай қолди
Тормози ишламай қолган поезд белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслиги учун ортидаги йўловчиларсиз бўлган поезд орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширувга олиб борилган.
Ҳайит куни метро 1 соат олдин иш бошлайди
Байрам кунлари поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент метросига 3 та поезд олиб келинди
Поездлар 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилади.
Ер усти метросининг 2 бекатини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
Ҳозирда давом этаётган синов жараёнлари 15 мартга қадар ўтказилади.