Ўзбекистон
08.02.2024
1 398

Ер усти ҳалқа метро линиясининг «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларидаги синов жараёнлари якунлангач, жорий йилнинг 15 мартидан кейин фойдаланишга топширилади.
Транспорт вазирининг 2023 йил 14 декабрдаги 207-сонли “Тошкент шаҳри ер усти ҳалқа метро линиясининг “Қурувчилар – Қипчоқ” участкасида поездлар қатновини синов тариқасида бошлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан 2023 йилнинг 15 декабрь кунидан ушбу участкада поездлар қатнови синов тариқасида бошланди.
“Бугунги кунда ер усти метро линияларини қуриш, фойдаланишга топшириш, топшириш олди синов жараёнларини ўтказиш ўрганилган хориж тажрибаси натижаларидан келиб чиқиб, шунингдек, синов жараёнларини ўтказиш бўйича тасдиқланган меъёрий техник талаблар асосида амалга оширилмоқда” , дейилади хабарда.
Мазкур синов жараёнлари жорий йилнинг 15 март кунига қадар ўтказилиши (давом эттирилиши) режалаштирилган. Синов жараёнлари якунлангач, ер усти метро линиясининг «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларини ўз ичига олган участкаси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири ёпилади
Ерости метро бекатларидаги эски эскалаторларни алмаштириш ишлари бошланди.
“Юнусобод” ва “Туркистон” метро бекатлари 26 августдан бошлаб 4 ойга ёпилади
“Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.
Ҳайит куни метро 1 соат олдин иш бошлайди
Байрам кунлари поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент метросига 3 та поезд олиб келинди
Поездлар 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилади.