Ўзбекистон
04.12.2023
1 111

Жорий йил 1 декабрь куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан:
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган “T.V.G.” МЧЖ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “O.E.G.” МЧЖ ва “P.O.” МЧЖга қарашли АГТКШлар томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилганилиги маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур 3 та шохобча томонидан давлат манфаатларига жами 34 млрд 640 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Сирдарёда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси салкам 62,5 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади. Бу каби ҳолатларда “заправка”лар қандай жавобгарликка тортилади?
Тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Тошкентда 1 та МЧЖ қарийб 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ 29 минг 82 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ бўлмайди
Яшнобод ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Жиззахда МЧЖ қарийб 4 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдалангани аниқланди
Бўёқ ишлаб чиқариш корхонаси 19 минг 200 та хонадоннинг бир ойлик истеъмоли миқдоридаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.