Ўзбекистон
22.08.2023
1 488

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирларида Жиззах шаҳрида фаолият юритиб келаётган “С.” МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Ўрганиш давомида мазкур МЧЖга қарашли пигментли бўёқ ишлаб чиқариш корхонасининг шартнома ва лойиҳа ижро-техник ҳужжатларида кўрсатилмаган 20 та бўёқ пишириш печи тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилаётгани маълум бўлган.
[caption id="attachment_18532" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Energetika vazirligi[/caption]
Мазкур ноқонуний ҳолатлар оқибатида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 3 млрд 840 млн сўмни (3 млн 840 минг куб метр) ташкил этган.
Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 19 минг 200 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Маълум қилинишича, қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та “заправка” давлатга қарийб 35 млрд сўм зарар келтирди
АГТКШларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
“Пахтакор сифат ёғ” МЧЖнинг чигит маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ муаммоси бартараф этилди
Тошкентда 1 та МЧЖ қарийб 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ 29 минг 82 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ бўлмайди
Яшнобод ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.