Ўзбекистон
20.08.2023
1 299

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрига келгач, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Бош вазир давлатимиз раҳбарига Венгриянинг миллий байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда ҳамда шу кунларда Венгрия пойтахтида ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги югуриш мусобақалари финалида шахсан иштирок этаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон раҳбари, ўз навбатида, Венгрия Ҳукумати ва дўст халқини миллий айём билан дилдан қутлади. Будапештда ўтказилаётган жаҳон биринчилиги ушбу мамлакат спорт соҳасида бой анъаналарга эгалиги ва кейинги йилларда бу борада юксак муваффақиятларга эришаётганининг далолати эканини алоҳида таъкидлади. Жорий йил 20 август кунидан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган муҳим воқеа бўлиши таъкидланди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
Венгрия вакили Ўзбекистон томони билан фавқулодда вазиятларни бошқариш ва табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирган.
Ўзбекистон Венгрия билан янги узум навларини етиштиришда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия узумчилик институти раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Венгриядаги Шарқшунослик институтида ўзбек тили ўқитилиши мумкин
Венгрия томони буни ташкил этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Венгриянинг янги элчиси Тошкентда иш бошлади
Аввалги элчи Гюла Ковач жорий йилнинг 20 июль куни дипломатик миссиясини якунлаган эди.