currencies image

11 857,35 UZS

33,83

usd

currencies image

13 746,23 UZS

7,11

eur

currencies image

139,32 UZS

2,51

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда 800 мингдан ортиқ турар-жой оммавий баҳолашдан ўтказилди

Тошкентда 800 мингдан ортиқ турар-жой оммавий баҳолашдан ўтказилди

Life Style

calendar

18.08.2026

eye

42

Тошкентда 800 мингдан ортиқ турар-жой оммавий баҳолашдан ўтказилди

Тошкент шаҳрида 600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингдан зиёд ҳовли-жой оммавий баҳолашдан ўтказилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Уй-жойларнинг амалдаги нархи қанча?

Дастлабки натижаларга кўра, пойтахтдаги квартираларнинг амалдаги кадастр қиймати 57,8 триллион сўмни ташкил этган бўлса, оммавий баҳолаш натижасида уларнинг умумий қиймати 426,7 триллион сўм деб белгиланди. Бу амалдаги кўрсаткичдан қарийб 7,4 баробар юқори.

Баҳолашдан олдин 213 мингдан зиёд ҳовли-жойнинг амалдаги кадастр қиймати 39,1 триллион сўм бўлган. Оммавий баҳолашда эса уларнинг дастлабки қиймати 548,4 триллион сўмга етган, яъни қарийб 14 баробарга ошган.

 

Баҳолашда қандай мезонлар инобатга олинади?


Баҳолаш жараёнида кўчмас мулкнинг жойлашуви, ер ва бино майдони, қурилган йили, қавати, қурилиш материаллари, транспорт ва ижтимоий инфратузилма каби омиллар ҳисобга олинган. Шунингдек, кўчмас мулк бозоридаги таклифлар, риелторлар маълумотлари ҳамда нотариал тасдиқланган битимлар таҳлил қилинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Тошкентда квартираларнинг 1 квадрат метри 4,6 миллион сўмдан 35,8 миллион сўмгача, ер участкаларининг бир сотихи эса 115 миллион сўмдан 890 миллион сўмгача баҳоланган.

Турар жойни баҳолашдан мақсад нима?

Вазирлик оммавий баҳолаш натижалари кўчмас мулкни сотишдаги аниқ бозор нархи эмаслигини таъкидлади. Унинг асосий мақсади кўчмас мулк қийматини ягона мезонлар асосида, бозор шароитига имкон қадар яқин тарзда аниқлашдан иборат.
 

Жамоатчилик муҳокамаси 
Баҳолашнинг дастлабки натижалари 60 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Мулкдорлар белгиланган қиймат ва ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотлар билан танишиб, хато ёки ноаниқликлар бўйича мурожаат қилиши ҳамда натижани қайта кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.

Улашиш: