Ўзбекистон
27.10.2023
1 239

Пойтахт ҳокимлиги тирбандликлар ва аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган йўл таъмирлаш ишлари қачон якунланишини маълум қилди. Қайд этилишича, айни кунларда Бобур ва Нукус кўчаларида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар доирасида асфальт қопламасини янги технологиялар асосида янгилаш, янги йўл усти белгиларини чизиш, ҳудудга қўшимча дарахт ва буталар экилиши кўзда тутилган. Бўлиб ўтаётган кенг кўламли йўл таъмирлаш ишлари аҳоли норозилигига, тирбандликларга сабаб бўлди. Шу билан бирга, ёғингарчиликлар сабабли ҳамда кундузги тирбандликларни бироз камайтириш мақсадида ишлар асосан тунги соатларда амалга оширилмоқда. Маълум қилинишича, мазкур жараён ҳокимликнинг қатъий назоратида ва ишлар якунланиши 2–3 ноябрь кунларига режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Бугун пойтахтнинг 4 та туманида газ бўлмайди
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида реконструкция, созлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Пойтахтда иситиш мавсуми яқин кунларда бошланиши айтилди
Ҳокимият мавсумининг бошланиши жиддий жараён эканини ва улар бунга масъулият билан ёндашишини таъкидламоқда.
Эртага Тошкентнинг 4 тумани аҳолиси вақтинча газсиз қолади
Газ таъминотининг тўхтатилишига таъмирлаш ишлари сабаб қилинган.
Байрам кунлари пойтахтнинг айрим кўчаларида автомбиллар ҳаракати чекланади
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этилди.