Ўзбекистон
05.08.2023
1 744

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан шаҳарда тиғиз вақтларда юк машиналарининг ҳаракатланишини чеклаш масаласи ўрганилмоқда. Ушбу қарорнинг жорий этилиши, жумладан, пойтахт аҳолисига боғлиқ бўлади. ИИББ ўзининг телеграм-каналида шу мавзуда сўровнома ўтказяпти. Юк автомобилларининг ҳаракати эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ва кечки соат 17:00 дан 20:00 гача вақт оралиғида чекланиши мумкин. Айни пайтда сўровда 5,8 мингдан ортиқ киши қатнашиб, уларнинг 86 фоизи тақиққа рози бўлган. Маълум қилинишича, аввалроқ шаҳар ҳокимлиги ушбу чекловни бир неча бор, янада қаттиқроқ вариантда, яъни юк машиналари Тошкентга фақат тунги вақтда кириши бўйича жорий этишга уриниб кўрганди, бироқ чекловлар киритилмаган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкентда товламачиликда гумонланаётган 2 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Товламачилик учун қандай жавобгарлик бор?
Гуруҳнинг бири аъзоси қидирувда.
Жиззахда 3 нафар шахс чол ва кампирнинг уйига босқинчилик уюштирди
Ушбу босқин оқибатида оила бошлиғи бўлган отахон шифохонада вафот этди.
Самарқандда бир-бири билан тўқнашган иккита юк машинаси ёниб кетди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ расмий ахборот берди.
Бухорода қишлоқдошларини йиғиб, қиморхона ташкил қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.