Ўзбекистон
14.08.2023
1 557

Ижтимоий тармоқларда 14 август куни Zo'rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилинган ва куч ишлатилгани акс этган видеолавҳа тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолатга АОКА расмий муносабат билдирди. “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида, журналист текшируви ўтказиш, мансабдор шахс қабулида бўлиш, маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан, зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги қатъий белгилаб қўйилган. Шунингдек, ушбу қонуннинг 14-моддасида ҳамда Маъмурий ва Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда шахсни ҳақорат қилганлик, қасддан енгил шикаст етказганлик ҳамда мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказиш учун ҳам жавобгарлик белгиланган. Агентлик журналистик фаолиятга тўсқинлик қилувчи ва ОАВ ходимларига нисбатан бўладиган ҳар қандай тазйиқни кескин қоралайди. Шунга кўра, Агентлик ўз ваколат доирасидан келиб чиқиб, бўлиб ўтган воқеликка ҳуқуқий баҳо бериш ва адолатли қарор қабул қилишларини сўраб Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага расмий мурожаат йўллади. АОКА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жараён ўрганилиши ҳамда хизмат текширувлари натижаларини диққат билан кузатиб боради ва бу ишни назоратга олади. “Ишонамизки, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришда қонунчилик нормаларига зид хатти-ҳаракатларни амалга оширган шахсларга нисбатан тегишли чораларни кўради”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Жорий йилда 50 га яқин журналист ўлдирилгани маълум бўлди
ЮНЕСКО маълумотларига кўра, журналистларга қарши жиноятларнинг 86 фоизи жазосиз қолмоқда.
Журналистларнинг калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби маълум қилди.
Журналистлар калтаклангани айтилмоқда
Маълум бўлишича, улар аэропорт яқинидаги кўприк тўсинлари қулаб тушган ҳолатни ўрганиш учун борган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг 23 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафари лавозимидан бўшатилди