Ўзбекистон
04.11.2023
1 186

2023 йилда камида 46 журналист ўлдирилган. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликка барҳам бериш халқаро кунига бағишланган баёнотида маълум қилди. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, журналистларга қарши жиноятларнинг 86 фоизи жазосиз қолмоқда. Хусусан, ўтган йили 363 нафар журналист қамоққа олинган, бу 2021 йилга нисбатан 20 фоизга кўп. “Туҳмат, кибертуҳмат, терроризмга қарши кураш, киберхавфсизлик ва “сохта” деб аталмиш қонунлар асосида журналистларга қарши даъволар кўпайиб бормоқда. Айниқса, аёл журналистлар тоқат қилиб бўлмас даражада онлайн тазйиқлардан азият чекмоқда, бу реал ҳаётда ҳам ҳужумларга олиб келади”,– дейилади баёнотда. Волькер Туркга кўра, журналистлар ва бошқа оммавий ахборот воситалари ходимларига қилинган ҳужумлар учун жазосизлик даражасини қабул қилиниши мумкин эмас. Сўнгги ўн йилликда халқаро ҳамжамият бу масалага эътиборини кучайтирди. Ҳисоботлар эълон қилинди, қарорлар қабул қилинди. “Аммо сўз ва ҳаракатлар ўртасидаги фарқ жуда катта. Журналистлар хавф остида қолмоқда. Давлатлар журналистлар ва оммавий ахборот воситалари эркинлигига қарши ҳуқуқбузарликлар устидан мониторингни кучайтириши, халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилигига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари эркинлигини ҳимоя қилувчи қонунлар қабул қилиниши керак”, – дейди Турк.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.