Содда талқин
24.08.2024
1 251

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишларини сўраб, огоҳлантириш билан чиқди.
Келтирилишича, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали Истанбулда айрим хорижий давлатлар номи остидаги ўзбек болаларига мўлжалланган мактаблар рекламаси тарқалмоқда. Бу мактабларда хорижий тиллар, робототехника, диний билимлар, информатика ва жисмоний тарбия машғулотлари ўргатилиши эълон қилган.
"Ушбу ўқув юртларидаги диний дарслар Аҳли сунна ақидаси асосида эканлиги таъкидланишига қарамай, айрим ўқитувчилардаги мўътадил исломга зид эътиқодий қарашларнинг таълим олувчиларга сингдирилиши келгусида жамиятда ақидавий зиддиятларни юзага келтириши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишларини сўраймиз", дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Президент рафиқаси билан бирга Туркияга борди (фото)
Икки мамлакат етакчилари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Улар Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирилди.
Туркияга кириб-чиқишда хорижликларга нисбатан текширувлар кучайтирилди
Икки ойда 63 нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу давлатга киритилмаган
Халқаро қидирувда бўлган 8 ўзбекистонлик Туркияда ушланди
Улар гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланмоқда.