currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТуркия кийим-кечак саноатида танаффус: нархлар ошиши мумкин

Туркия кийим-кечак саноатида танаффус: нархлар ошиши мумкин

Ўзбекистон

calendar

20.02.2023

eye

1 324

Туркия кийим-кечак саноатида танаффус: нархлар ошиши мумкин

Туркияда бутун эътибор вайроналарни тозалаш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилаётган бир пайтда, зилзила туфайли ишлаб чиқариш катта зарар кўрган мамлакат тўқимачилик саноатида инқироз юзага келмоқда.

Ишлаб чиқаришлар асосан зилзиладан зарар кўрган ҳудудларга жойлашган

Илгари Туркиянинг асосий тикув фабрикалари Истанбул бўлган, у ерда маҳаллий тўқимачиликнинг энг йирик брендлари ишлаб чиқарилган, аммо шаҳар йирик савдо марказига айланганлиги сабабли секин-аста заводлар мамлакат ичкарисига кўчирила бошланди. Бугунга келиб кийим-кечак ишлаб чиқарадиган барча асосий корхорналар зилзиладан зарар кўрган жануби-шарқда - Адана, Газиантеп, Қаҳраманмараш, Диярбакир ва бошқа шаҳарларда жойлашган.

Зилзила кийим-кечак саноатига салбий таъсир кўрсатди

Фалокат юз берган кунлари Туркия кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар уюшмаси фабрикалар омон қолгани, улар вайрон бўлмагани, аммо ҳали фаолият юрита олмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, бунинг иккита сабаби бор. Биринчидан, ходимлар орасида жуда кўп одамлар зилзила қурбони бўлишди ва тирик қолганлар ҳали нормал ишлай олишлари даргумон. Иккинчидан, бугунги кунда кўплаб заводлар ҳудудида уйидан айрилган одамлар яшайдиган марказлар ташкил қилинган.

Албатта, мамлакат кийим-кечак саноатида ишлаб чиқариш бутунлай тўхтагани йўқ, лекин бугунги кунда у ўз қувватининг тўртдан бир қисмида ишлаяпти.

Айни пайтда Туркия кийим-кечак бозорида танаффус юз берганга ўхшайди. Мисол учун, Туркия кийимлари учун ишлатиладиган газламаларнинг кўп қисми Ҳиндистондан келади, экспортчиларнинг эса туркиялик ҳамкорлар билан боғланиши қийин кечяпти.

Мутасаддилар экспорт чекланганлигини айтишган

Бундай вазиятда танқислик ёки нархларнинг ошиши кузатилиши мумкин.

Зилзиладан сўнг, турк кийим-кечак ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларни мамлакат ташқарисига жўнатишни чеклашларини эълон қилди. Бу ҳақда Туркия кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар уюшмаси хабар берди.

LC Waikiki вазиятдан чиқиш йўлларини қидиряпти

Энг оғир шароитларга қарамай, турк компаниялари оғир вазиятдан чиқиш йўлини қидирмоқда. Масалан, LC Waikiki бошқа ҳудудлардаги заводларга таъминот юбориш учун қувватни қайта тақсимлашни режалаштирмоқда.

"Coton" экспортни бекор қилган

"Coton" бренди эса экспортни аллақачон бекор қилган. Colin’sнинг айтишича, компания келгуси мавсум буюртмалари учун маҳсулот олган, аммо ишлаб-чиқариш тўхтаганлиги сабабли нима қилишни билмаяпти.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
954

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
903

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
866

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
836

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: