currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТуркияда Блинкен чироқсиз кутиб олинди

Туркияда Блинкен чироқсиз кутиб олинди

Ўзбекистон

calendar

06.11.2023

eye

1 507

Туркияда Блинкен чироқсиз кутиб олинди

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашиш учун Туркия пойтахти Анқарага борди. Блинкенни АҚШнинг Туркиядаги элчиси Жеффрй Флаке ва Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг Америка қитъаси бўйича бош директори Япрак Балкан кутиб олган. Фидан ва Блинкеннинг Ғазодаги сўнгги вазиятни, минтақавий ва икки томонлама мавзуларни муҳокама қилиши кутилмоқда. Маҳаллий ОАВʼга кўра, Блинкенни кутиб олиш учун ҳеч қайси юқори мартабали расмий бормаган. Шунингдек, унинг самолёти қўнган аеропортдаги ташқи чироқлар ўчирилиб қўйилган. “ Туркия биринчи марта америкалик мулозимни ташқи ишлар вазири ёки юқори мартабали расмийсисиз кутиб олди”, – дейилади хабарда. АҚШ Давлат котиби кеча, 5 ноябрь куни Ғарбий Соҳилга ташриф буюриб, Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди. Блинкеннинг кутилмаган ташрифи Ғарбий Соҳил билан чегараланиб қолмади, чунки у Ироқ ва Кипр Рум маъмуриятига ҳам ташриф буюрди. Бағдодга ташрифи чоғида Блинкен ўқ ўтказмайдиган жилет кийиб олган. Маълумот учун, Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатлар уруш бошланганидан сўнг ёмонлашган, икки давлат ўз дипломатларини олиб чиқиб кетган. Эрдўған Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни ҳаммасини тугатганини, бироқ Туркия Исроил билан алоқаларни узишни истамаслигини қўшимча қилган.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 853

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 287

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
804

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


9-июл 2026, 04:50
730

Гаров ҳуқуқи қайси мол-мулкка жорий қилинади?

Гаров муносабатларида энг муҳим масалалардан бири — гаров ҳуқуқининг қайси мол-мулкка нисбатан амал қилиши ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: