Ўзбекистон
16.05.2023
1 163

Биринчи турда номзодларнинг ҳеч бири 50 фоизлик чегарадан ўта олмаганидан сўнг, мамлакат сайлов комиссияси президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказиш зарурлигини тасдиқлади. Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи 28 май куни бўлиб ўтади, деди мамлакат Олий сайлов комиссияси раҳбари Aхмет Йенер матбуот анжуманида. Комиссия раиси таъкидлаганидек, овозларни санаш якунланди ва номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмади. Амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон 49,51 фоиз, Камол Қиличдорўғли 44,88 фоиз, Синан Ўған 5,17 фоиз овоз олган. Овоз бериш 20 йилдан буён ҳокимият тепасида турган халқ етакчисига ўзига хос ишонч вотуми бўлди. Эрдўғон иқтисодий инқироз ва феврал ойида Туркия жануби-шарқида содир бўлган зилзила қурбонларининг ғазабига қарамай, яна беш йиллик муддатга қайта сайланишни истайди. Овоз беришдан олдин кўпчилик сўровлар коалиция томонидан қўллаб-қувватланган Камол Қиличдорўғлининг ғалабасини башорат қилган эди. ЕХҲТ кузатувчилари овоз бериш натижаларининг ҳақиқийлигига шубҳа қилмаган ҳолда турк оммавий ахборот воситаларининг “нохолислиги”ни танқид қилди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Туркиядаги сайловларда ҳеч бир номзод 50 фоиз овоз ололмади
Сайловларда иккинчи тур бўлиши кутилмоқда. Эрдоған ва Қиличдорўғли президентлик сайловларининг иккинчи босқичига тайёр эканликларини маълум қилишди.
Туркияда йирик сайловолди митинглари ўтказилмоқда
Отатурк томонидан асос солинган Жумҳурият Халқ партияси (ЖХП) раҳбари Кемал Киличдароғлу ўз сайловчиларига “Туркияни дунё саҳнига олиб чиқиш” ва сайловчиларга “турк демократиясини тиклаш”ни ваъда қилди. У олтита мухолифат партиясидан иборат коалиция томонидан президентлик сайловларига номзод қилиб кўрсатилган.
Эрдўғон Туркияда сайловларни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади
Ҳужжатга кўра, Туркияда президентлик сайловлари 14 май куни бўлиб ўтади.
Эрдўғон сайловолди пойгасида асосий фаворит деб топилди
Иштирокчиларнинг 49,8 фоизи Президент Эрдоғанга овоз берамиз, деб жавоб берган бўлса, 21,7 фоиз Киличдароғлуга (Камол Халқ Республика партияси етакчиси) овоз берган. Явас (Анқара ҳокими Мансур) 9,6 фоиз ва Имомоғлу (Истанбул ҳокими) 6,9 фоиз овоз олган.