Ўзбекистон
07.09.2023
1 170

Туркиянинг Истанбул шаҳрида юз берган отишмада ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди. Келтирилишича, жорий йилнинг 2 сентябр куни Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма содир бўлган. Бу вақтда воқеа жойига яқин ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 46 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси оғир яраланган ва шифохонага олиб кетилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан асли самарқандлик Н.З. вафот этган. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноят содир этган шахсларни ушлаб, уларга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлаган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси тезкор равишда фуқаронинг жасадини Истанбул аеропортидан Самарқанд вилоятига юбориш учун унинг яқинларига амалий ёрдам кўрсатган.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.