currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларU-17. Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон Испания ва Канада билан бир гуруҳдан жой олди

U-17. Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон Испания ва Канада билан бир гуруҳдан жой олди

Ўзбекистон

calendar

16.09.2023

eye

949

U-17. Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон Испания ва Канада билан бир гуруҳдан жой олди

Швейцариянинг Сюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 24 давлат терма жамоаси қатнашадиган мазкур чемпионат иштирокчилари тўртта саватчага бўлинган бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси Янги Зеландия, Эрон, Сенегал, АҚШ Марокаш жамоалари билан учинчи саватчадан жой олган эди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “B“ гуруҳда Испания, Мали ва Канада терма жамоалари билан биргаликда жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди “A” гуруҳ: Индонезия, Эквадор, Панама, Марокаш. “B” гуруҳ: Испания, Канада, Мали, Ўзбекистон. “C” гуруҳ: Бразилия, Эрон, Янги Каледония, Англия. “D” гуруҳ: Япония, Полша, Аргентина, Сенегал. “E” гуруҳ: Франция, Буркина Фасо, Корея Республикаси, АҚШ. “F” гуруҳ: Мексика, Германия, Венесуэла, Янги Зеландия. Жорий йилнинг 10 ноябрь — 2 декабрь кунлари Индонезия футбол майдонларида кечадиган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги биринчи тур ўйинини ҳамюртларимиз 10 ноябрь куни Мали терма жамоасига қарши ўтказади. 13 ноябрь куни бўладиган иккинчи турда вакилларимиз Канада билан куч синашади. 16 ноябрь куни гуруҳнинг сўнгги ўйинида терма жамоамиз аъзолари Испания терма жамоаси билан рўбарў келади.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
934

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
885

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
850

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
829

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: