currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларУй қамоғи ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганларни масофавий назорат қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади

Уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганларни масофавий назорат қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади

Ўзбекистон

calendar

01.04.2024

eye

1 442

Уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганларни масофавий назорат қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади© Фото: hudud24.uz

Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

•  уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш амалиётини республиканинг барча ҳудудларида тўлиқ жорий этиш;

•  жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари, таянч илмий ташкилот, уй қамоғи эҳтиёт чорасини ёки озодликни чеклаш жазосини ижро этиш жойи, электрон браслет, ягона электрон мониторинг маркази тушунчаларининг таърифи;

•  шахсларга электрон браслетни тақиш тартиби;

•  электрон браслетни қўллашда ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

•  электрон браслетни қўллашда уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

•  электрон браслетга шикаст етказилганда ёки йўқотилганда моддий зарарни ундириш тартиби;

•  электрон браслетни қўллаш харажатларини молиялаштириш тартиби.

Қайд этилишича, ИИВ Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси бажарилган, лойиҳа натижасида электрон браслет яратилиб, унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.

Республиканинг 14 та ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, пробация хизматларида) синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этишга тайёр ҳолатга келтирилган.

Лойиҳага кўра, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларга нисбатан электрон браслетни қўллаш (электрон браслетни харид қилиш) харажатлари ҳудудий ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари маблағлари ҳисобидан, озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларга нисбатан Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

23-январ 2026, 03:32
1 035

Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?

Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.


22-январ 2026, 04:47
985

Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш жиноят ҳисобланадими?

"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритилди.


27-январ 2026, 03:54
884

Таълим ва ишни бараварига олиб бориш учун қандай шароитлар мавжуд?

Меҳнат кодексининг 383-моддаси ходимларнинг меҳнат фаолиятини таълим билан биргаликда олиб бориш ҳуқуқини мустаҳкамлайди ҳамда иш берувчиларнинг ушбу жараёнда мажбуриятларини белгилайди.


21-январ 2026, 04:20
876

Медиатор бўлиш учун қандай талабларга мос бўлиш керак?

Медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: