currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларУй эгаси ижарачиларни муддатидан аввал уйдан чиқариб юбориши мумкинми? Уй-жой ижараси бўйича 7 муҳим саволга жавоб

Уй эгаси ижарачиларни муддатидан аввал уйдан чиқариб юбориши мумкинми? Уй-жой ижараси бўйича 7 муҳим саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

09.08.2023

eye

3 384

Уй эгаси ижарачиларни муддатидан аввал уйдан чиқариб юбориши мумкинми? Уй-жой ижараси бўйича 7 муҳим саволга жавоб

Уй-жойни ижарага олганда (ёки берганда) ёзма шартнома тузилмаслиги аксарият ҳолатда турли муаммоларга сабаб бўлади. Масалан, уйнинг эгаси муддатидан олдин ижарачиларни уйдан чиқариб юборади ёки ижара нархини оширади. Ижара муддатида уй-жойга зарар етса, уни ким тўлаши кераклиги тўғрисида келишмовчиликлар келиб чиқади. Ижарага олиш-бериш тартибига амал қилинмаслиги айрим ҳолларда маъмурий жавобгарликка тортилишгача олиб боради. 1. Уй-жой ижарасида ёзма шартнома тузиш шартми? Тузилмаса, нима бўлади? Шарт, уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Аммо ёзма тузилмаган тақдирда ҳам шартнома ҳақиқий ҳисобланади. Бироқ, муаммо шундаки, шартнома ёзма тузилмаса, шартнома шартлари бўйича низо чиққанда бошқа кишиларнинг гувоҳлиги ҳисобга олинмайди. Масалан, А.Тошматов Б.Эшматовнинг уйини оғзаки равишда ижарага олиб, ойлик ижара тўловини 250 АҚШ долларига келишди. Аммо тўлов вақти келганда Б.Эшматов ижара тўлови 350 АҚШ доллари эканлигини айтиб, шу пулни талаб қилди. Шундай вазиятда А.Тошматов шартнома суммаси аслида 250 АҚШ доллари эканлиги, нарх белгиланган вақтда Д.Ғишматов ҳам улар ёнида бўлганлигини далил сифатида келтиролмайди. Чунки ёзма шартнома тузилмаганлиги учун унинг гувоҳлиги инобатга олинмайди. Шундай бўлсада, А.Тошматов далил сифатида ёзиб олинган телефон қўнғироқлари ёки ёзишмалардан фойдаланиши мумкин. Ижара шартномаларини онлайн равишда (https://yurxizmat.uz/ru) ҳам шакллантириш мумкин. Бундай шартномалар солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак (https://ижара.солиқ.uz/). Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак. Шу ўринда айтиш лозимки, талабаларга ижара шартномасига асосан ижара тўловларининг бир қисми қоплаб берилади. Шунингдек, уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлар солиққа тортилмайди. 2. Ижара шартномаси қанча муддатга тузилади? Уй-жой узоғи билан 5 йил муддатга ижарага берилади. Ижара муддати шартномада белгиланади. Агар шартномада белгиланмаган бўлса, у 5 йил ҳисобланади. Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга. 3. Уй эгаси ижарачиларни муддатидан аввал уйдан чиқариб юбориши мумкинми? Мумкин, фақатгина маълум шартлар билан. Ижара шартномаси икки томоннинг келишуви билан бекор қилинади. Аммо қуйидаги ҳолларда уй эгаси ижара шартномасини бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилиши мумкин: 1) ижарага олувчи 6 ой давомида, бир йилгача ижарада эса ҳақ тўлаш муддати ўтганидан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўламаган бўлса (агар шартномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса); 2) ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа шахслар уй-жойни вайрон қилса ёки унга зарар етказса; 3) уй-жойдан ғайриҳуқуқий қилмишларни содир этиш учун фойдаланилса. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, ижара шартномаси бир томоннинг истаги билан фақатгина суд тартибида бекор қилинади. 4. Уй эгаси ижара пулини ошириши мумкинми? Агар шартномада ёки қонунда уй эгаси ижара тўлови миқдори ошириши мумкинлиги алоҳида ёзилган бўлмаса, йўқ. Ижара тўлови суммаси шартномада белгиланади. Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди. 5. Ижарага олинган уйни ким таъмирлайди? Агар уй эгаси ва ижарага олувчи бошқача келишмаган бўлса, уй-жойни жорий таъмирлаш ижарага олувчининг, капитал таъмирлаш эса уй эгасининг зиммасида. Масалан, ижара муддати давомида сув қувурларининг ёрилиб кетиши натижасида девор юзасига кичик зарар етди. Бундай ҳолатда ижара олувчи таъмирни бўйнига олади. Агарда сув қувурларининг ёрилиш уйнинг катта қисмини шикастлантирса, уй эгаси таъмирлайди. 6. Ижарага олинган уйни бошқа кишига ижарага бериш мумкинми? Мумкин. Ижарага олувчи уй-жойни бир қисмини ёки тўлиғича бошқа шахсга ижарага бериши (иккиламчи ижара) мумкин. Фақатгина икки шарт билан – асосий ижара шартномаси муддати бир йилдан кам бўлмаслиги ва уй эгасининг розилиги олиниши керак. Масалан, А.Тошматов 3 хонали уйни ижарага олди. Бир хонасида ўзи яшаб, қолган 2 хонасини ижарага бермоқчи. Бунинг учун, биринчи навбатда, уй эгасининг розилигини олиши керак. Иккиламчи ижара шартномаси жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони нормаси талабларига (жон бошига камида 16 м2, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 м2) жавоб бериши керак. А.Тошматов ўзи фойдаланмаётган хоналарни бошқа кишиларга ижарага берсада, уй эгаси олдида ўзи жавобгар бўлиб қолаверади. А.Тошматов билан шартнома бекор бўлган тақдирда нариги ижара шартномалари ҳам бекор бўлади. 7. Уй-жой ижараси тартибига риоя этилмаганлиги учун қандай жавобгарликлар бор? Кишилар янги яшаш жойига келган кундан 15 кун ичида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/uz/service/187) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт. Ижарага олувчилар учун – доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан беш бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Уй эгаси учун – доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшашига йўл қўйганлиги базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Шунингдек, ижара шартномасини солиқ органларига ҳисобга қўймаслик (уй эгаси учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
6 622

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
3 100

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 484

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 466

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар: