currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар— Уй-жой кимга тегишли бўлса, сотувчи ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва уйнинг кадастр ҳужжатларини олиб нотариал идорага мурожаат этади. Нотариус “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига ариза киритади. Бунда ушбу сотилаётган уйнинг коммунал тўловлардан қарздорлиги бор ёки йўқлиги, давлат солиқ идорасидан қарздорлиги текширилади, уй-жойнинг сотилаётган қисмининг таснифи, ушбу уй-жойда доимий ёки вақтинча рўйхатда турувчилар ҳақидаги маълумотлар олинади. Агар сотилаётган уйнинг қисми бўйича ҳеч қандай қарздорлик чиқмаса бу ҳолатда нотариусга сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, агар ушбу уй-жой қонуний никоҳ даврида сотиб олинган бўлса, турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, сотиб олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Ушбу нотариал харакатни амалга ошириш учун тўловлар нотариус автоматлаштирилган ахборот тизими оркали инвойс шаклида чиқарилади. Ушбу тўловлар белгиланган банк кассалари орқали, Clik, Payme, Paynetлар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда тўланадиган сумма — турмуш ўртоғининг розилик аризаси учун 12 250 сўм давлат божи, 24 500 сўм оғзаки ҳуқуқий хизмат учун жами 36 750 сўм тўланади. Уй-жой қисми олди-сотди шартномаси учун эса сотилаётган уй-жой қисмининг умумий майдони 100 кв.метргача бўлса давлат божи Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари учун 245 000 сўм, бошқа аҳоли яшаш пунктлари учун эса 122 500сўм, 100 кв.метрдан 200 кв.метргача бўлса 490 000 сўм ёки 245 000 сўм, 200 кв.метр ва ундан ортиқ бўлганда 735 000 сўм ёки 367 500 сўм давлат божи, 24 500 сўм герб йиғими, 134 750 сўм ҳуқуқий хизмат учун тўловлар амалга оширилиши мумкин. Қўшимча бошқа ҳуқуқий хизмат учун ҳам тўловлар ундирилиши мумкин. Саволга Балиқчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилшодахон Қобулова жавоб берди.

— Уй-жой кимга тегишли бўлса, сотувчи ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва уйнинг кадастр ҳужжатларини олиб нотариал идорага мурожаат этади. Нотариус “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига ариза киритади. Бунда ушбу сотилаётган уйнинг коммунал тўловлардан қарздорлиги бор ёки йўқлиги, давлат солиқ идорасидан қарздорлиги текширилади, уй-жойнинг сотилаётган қисмининг таснифи, ушбу уй-жойда доимий ёки вақтинча рўйхатда турувчилар ҳақидаги маълумотлар олинади. Агар сотилаётган уйнинг қисми бўйича ҳеч қандай қарздорлик чиқмаса бу ҳолатда нотариусга сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, агар ушбу уй-жой қонуний никоҳ даврида сотиб олинган бўлса, турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, сотиб олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Ушбу нотариал харакатни амалга ошириш учун тўловлар нотариус автоматлаштирилган ахборот тизими оркали инвойс шаклида чиқарилади. Ушбу тўловлар белгиланган банк кассалари орқали, Clik, Payme, Paynetлар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда тўланадиган сумма — турмуш ўртоғининг розилик аризаси учун 12 250 сўм давлат божи, 24 500 сўм оғзаки ҳуқуқий хизмат учун жами 36 750 сўм тўланади. Уй-жой қисми олди-сотди шартномаси учун эса сотилаётган уй-жой қисмининг умумий майдони 100 кв.метргача бўлса давлат божи Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари учун 245 000 сўм, бошқа аҳоли яшаш пунктлари учун эса 122 500сўм, 100 кв.метрдан 200 кв.метргача бўлса 490 000 сўм ёки 245 000 сўм, 200 кв.метр ва ундан ортиқ бўлганда 735 000 сўм ёки 367 500 сўм давлат божи, 24 500 сўм герб йиғими, 134 750 сўм ҳуқуқий хизмат учун тўловлар амалга оширилиши мумкин. Қўшимча бошқа ҳуқуқий хизмат учун ҳам тўловлар ундирилиши мумкин. Саволга Балиқчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилшодахон Қобулова жавоб берди.

Ўзбекистон

calendar

10.08.2021

eye

1 150

— Уй-жой кимга тегишли бўлса, сотувчи ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва уйнинг кадастр ҳужжатларини олиб нотариал идорага мурожаат этади. Нотариус  “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига ариза киритади. Бунда ушбу сотилаётган уйнинг коммунал тўловлардан қарздорлиги бор ёки йўқлиги, давлат солиқ идорасидан қарздорлиги текширилади, уй-жойнинг сотилаётган қисмининг таснифи, ушбу уй-жойда доимий ёки вақтинча рўйхатда турувчилар ҳақидаги маълумотлар олинади.  Агар сотилаётган уйнинг қисми бўйича ҳеч қандай қарздорлик чиқмаса бу ҳолатда нотариусга сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, агар ушбу уй-жой қонуний никоҳ даврида сотиб олинган бўлса, турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, сотиб олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.  Ушбу нотариал харакатни амалга ошириш учун тўловлар нотариус автоматлаштирилган ахборот тизими оркали инвойс шаклида чиқарилади. Ушбу тўловлар белгиланган банк кассалари орқали, Clik, Payme, Paynetлар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда тўланадиган сумма — турмуш ўртоғининг розилик аризаси учун 12 250 сўм давлат божи, 24 500 сўм оғзаки ҳуқуқий хизмат учун жами 36 750 сўм тўланади. Уй-жой қисми олди-сотди шартномаси учун эса сотилаётган уй-жой қисмининг умумий майдони 100 кв.метргача бўлса давлат божи Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари учун 245 000 сўм, бошқа аҳоли яшаш пунктлари учун эса 122 500сўм, 100 кв.метрдан 200 кв.метргача бўлса 490 000 сўм ёки 245 000 сўм, 200 кв.метр ва ундан ортиқ бўлганда 735 000 сўм ёки 367 500 сўм давлат божи, 24 500 сўм герб йиғими, 134 750 сўм ҳуқуқий хизмат учун тўловлар амалга оширилиши мумкин. Қўшимча бошқа ҳуқуқий хизмат учун ҳам тўловлар ундирилиши мумкин.  Саволга Балиқчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилшодахон Қобулова жавоб берди.

Аслини олганда, ижтимоий тармоқлар фуқаролар муаммолари ва туйғуларини ҳеч қандай бош муҳаррир кўригисиз ёзадиган газетага ўхшайди. Ҳар куни фуқаролар ўзлари дуч келадиган қувончли воқеалар ёки муаммолар ҳақида минглаб постлар қўйилади. Кўпинча, ҳуқуқшунослар гуруҳида ҳуқуқлари поймол қилинганлиги ҳақида постлар ўқиб қоламиз. Биринчи мисол: Лилия эри Раҳим билан 10 йил яшади, шу ўртада 3 фарзандли бўлди. Улар Раҳимга онаси ҳадя қилган 2-хонали хонадонда яшар эди. Раҳим кейинги пайтда ичкиликка муккасидан кетди. Ҳар куни уйда жанжал, Лилия эрини бир амаллаб, қайнота-қайнонасиникига жўнатиб юборди ва фарзандлари билан ўзлари яшай бошладилар. Хонадоннинг коммунал тўловларини тўлаб, таъмирлаб юрган Лилия фарзандлари билан бирга шу хонадонда доимий рўйхатда бўлгани учун, уйни бир кун келиб биров олиб қўяди деган фикр хаёлига ҳам келмаган эди. Навбатдаги коммунал тўловларни тўлаш учун борган Лилияга коммунал хизматдагилар уйнинг эгаси ўзгарганлиги ва келиб, бир йиллик тўловни амалга ошириб кетганлиги ҳақида айтди. Лилия шок ҳолатига тушди. Тезда қайнона-қайнотасиникига борди, эри бундан 5 йил илгари Россияга кетганича қайтмаган, дейишди. Аммо қўни-қўшнилар бундан бир ойча аввал Раҳимни маст-аласт кўчада учратиб қолганини айтишди. Лилиянинг фуқаролик судида сарсонгарчиликлари бошланди. У аламидан ҳаммани айблар, айниқса, бу воқеада нотариус айбдор деб, санар эди. Унинг фикрича, нотариус уни чақириб, уйи сотилаётганидан огоҳлантирмаган. Шу ўринда, аслида воқеа қандай бўлган? Нотариус турмуш ўртоғи ўзига ҳадя қилинган уйни сотиши учун унинг оила аъзоларидан розилик аризаси олиши керакмиди? Зулфия Османова, Тошкент вилояти Зангиота туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус: Юқоридаги ҳолатда, сотувчи нотариус қабулида бўлган ва олди-сотди шартномасини ўзи имзолаган. Фуқаролик кодексининг 488-моддасига биноан, ҳадя қилинган квартира бўладими ёки йўқлигидан қатъи назар, рўйхатдан ўтган вояга етган фуқароларни хабардор қилиш керак. Нотариус, томонларнинг келишувига биноан, сотувчи рўйхатдан ўтган оила аъзоларини рўйхатдан чиқариш мажбуриятини ўз зиммасига олишини шартномада ёзиб қўйган бўлиши мумкин. Юқоридаги ҳолат бўйича сотувчи ўз мажбуриятларини бажармади. Харидор судга уларни рўйхатдан чиқаришни талаб қилиб мурожаат қилди. Рўйхатда турувчилар бу ҳаракатдан норози бўлсалар, фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилишлари мумкин.  Зухра Мусаева: Эр-хотиннинг умумий никоҳ давомида орттирган биргаликдаги мол-мулки бўлмаса, мулк улардан бири томонидан тасарруф этилганда иккинчисининг розилиги олинмайди. Қайси ҳолатларда эр ёки хотиннинг розилиги керак эмас? ✓Мулк никоҳдан олдин сотиб олинган бўлса; ✓ Эр ёки хотин мулкни ҳадя тариқасида олган бўлса; ✓Эр ёки хотинга  мерос бўлиб ўтган бўлса; ✓Эр ёки хотинга хонадон хусусийлаштирилиши натижасида тегишли бўлган бўлса; ✓Никоҳ шартномаси асосида фақат битта турмуш ўртоғига тегишли бўлса. Бундай ҳолларда, бу мулк умумий мулк ҳисобланмайди, шунинг учун эр ёки хотин томонидан  мулкни тасарруф этишда розилиги талаб қилинмайди. Бу холатда бу мулк эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки хисобланади. Лекин қонуннинг яна бир томони бор. Агар никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, суд қарори билан эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин. Хуллас, сотувчимисиз, олувчимисиз, кўриб турганингиздек, кўчмас мулк олди-сотдисида, албатта, билиб олишингиз керак бўлган жиҳатлар бор. 2-мисол: Нафиса ёзяпти: Эрим касал бўлиб, ётиб қолгандан кейин уй-жойимизга унинг қариндошлари кўз тикишмоқда. Чунки, бизнинг фарзандимиз йўқ. Уй эримнинг номида, унга мерос бўлиб ўтган. Шу уйни эрим кўзи тириклигида менинг номимга расмийлаштириб бермоқчи. Бунга унинг опа-укалари қаттиқ қаршилик қилишмоқда. Турмуш ўртоғим ўзига мерос бўлиб ўтган уйни менга ҳадя қилиб бера оладими? Умид Джалилов, нотариус: Бу ҳолатда, агар уй-жой турмуш ўртоғингизнинг бир ўзига мерос бўлиб ўтган бўлса, у уй-жойни ҳоҳлаган шахсга, шу жумладан, Сизга ҳам ҳадя қилиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, уй-жой Сизга ҳадя шартномаси орқали ўтказиб бериладиган тақдирда, давлат божи тўлашда 50 фоиз имтиёзли тўлаш ҳуқуқи қўлланилади. Мерос гувоҳномасида эрининг якка ўзи меросхўр бўлса, бошқа ҳеч кимнинг розилиги талаб қилинмайди. Лекин бемор оғир ҳолатда, ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаса, нотариус томонидан нотариал ҳаракатни рад этишга асос бўлиши мумкин. Ўзбекистон Нотариал палатасининг матбуот анжуманида эълон қилинган маълумотга кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида 148750 маротаба кўчмас мулкни бегоналаштириш бўйича битим тузилган. Шундан 108 723 таси олди-сотди қилинган, 27752 та ҳадя шартномаси тузилган, 139 та кўчмас мулкни айирбош шартномалари тузилган. 2426 та эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушига гувоҳнома берилган. Никоҳ шартномаси 1249 тани ташкил этган. Айтиш жоизки, 2020 йил мобайнида 423 та никоҳ шартномаси расмийлаштирилган. Статистик маълумотларга кўра, эр ва хотин ўртасидаги мулкий муносабатлар аста-секин қонунийлаштирилиб борилаётганини кўриш мумкин. Шу билан бирга Нотариал палата томонидан ташкил этилган “Telegram” мессенжеридаги “Нотариус маслаҳати Чат” мулоқот гуруҳида аҳолини қизиқтирган нотариал ҳаракатлар бўйича саволларга куннинг 24 соати давомида тезкор жавоблар, ҳуқуқий тушунтиришлар бериб борилмоқда. Нотариат соҳага оид саволларининг бўлса йўллашингиз мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 797

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 725

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 622

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 615

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: