Ўзбекистон
24.05.2023
3 271

Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларга бериладиган тавсияноманинг амал қилиш муддати қанча?
Ўтган йили тавсиянома олган, лекин ОТМга кира олмаган абитуриентнинг тавсияномаси бу йил ҳам амал қиладими?
Хотин-қизларнинг таълим олиш йўналишида фуқаролардан юборилган саволларга жавоб бериш мақсадида АОКАда ўтказилган брифингда мазкур саволга жавоб берилди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозованинг таъкидлашича, ўтган йили тавсиянома олган, лекин ОТМга кира олмаган талабгорнинг тавсияномаси жорий йилда ҳам амал қилади.
Тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниши учун амал қилади. Қайд этилишича, ҳар бир фуқаронинг ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами мавжуд бўлиб, бу рақам ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспорт янгисига алмаштирилганда ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами ўзгармайди. Ўтган йили тавсиянома олиб, ОТМга кира олмаган талабгор хотин-қизларнинг бугунги кунда фамилияси ўзгарган ёки паспорти алмашган бўлса ҳам олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганда тавсияномадан ҳеч қандай тўсиқларсиз фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 405-моддасида болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиши, бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилиши, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, мутахассислиги бўйича меҳнат стажи ҳисобланаётганда тавсиянома олиш истагида бўлган талабгор аёллар бола парвариши бўйича таътилда бўлса, ушбу давр иш стажига қўшилади.Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди
Сенат ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида "Мен муваффақиятли тадбиркор аёлман" тадбиркор аёллар форуми ўтказилди.
Ўзбекистонда эркак ва аёллар сони маълум қилинди
1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.
“Аёллар дафтари”га киритилганларга берилган 10 та имтиёз
“Аёллар дафтари”га киритилганларга қандай имтиёзлар берилган? Хотин-қизларнинг бандлигига қандай йўналишларда кўмаклашилади? Неча фоизлик ставкада кредитлар берилади? Қуйида аёлларга берилган 10 та имтиёз ҳақида маълумотлар жамланди.
Ўзбекистондаги эркаклар ва аёллар сони эълон қилинди
Доимий аҳоли сони 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.