currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларЎқитувчилар "Open budget" учун овоз йиғишга мажбурланаётгани айтилмоқда: бу мажбурий меҳнатми?

Ўқитувчилар "Open budget" учун овоз йиғишга мажбурланаётгани айтилмоқда: бу мажбурий меҳнатми?

Ўзбекистон

calendar

25.03.2023

eye

1 248

Ўқитувчилар "Open budget" учун овоз йиғишга мажбурланаётгани айтилмоқда: бу мажбурий меҳнатми?

Шу кунларда "Open budget" учун овоз йиғиш жараёни нохолис бўлаётгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилиняпти. Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларининг овоз йиғиш учун мажбурланаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ёзишларича, Ангор туманидаги 36-мактаб ўқитувчиларига директор "Open budget" учун овоз тўпламаса прокурорга хабар беришини айтиб таҳдид қилган. Ўқитувчилар "Open budget"га овоз йиғиш ўқитувчига қолдими, бу мажбурий меҳнат эмасми?" дейишмоқда. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилаётганини маълум қилди. Тармоқларда "хўроз ҳамма жойда бир хил қичқираётгани", фақатгина Сурхондарёда эмас, бошқа жойларда ҳам барча мактабларда ўқитувчиларга овоз тўплаш бўйича "план" қўйилгани ҳақида тинмай ёзишяпти. Тармоқ фойдаланувчиларидан бири: "Ўқитувчилар бозор ва магазинларга бориб овоз тўплаб келинг деб мажлисдан чиқариб юбориляпти. Оилада 7 ўқитувчимиз, ҳар биримиз 200 овоз тўплашимиз керак экан нима килишимиз керак?" дейди. Яна бири "Бечора ўқитувчилар супермаркетлар ва магазинлар эшиги олдида ўтириб олиб, одамлардан овоз беришини илтимос қиляпти", демоқда. Одамлар ўқитувчилар мажбурлигидан бир неча юзлаб сим-карталар олаётгани ҳақида ёзишяпти.

"Болаларимизнинг ўқитувчиларидан тинмай телефон бўляпти, овоз беринглар, танишларингга ҳам айтиб овоз йиғиб беринглар деб. Бир марта овоз берган бўлсак, бошқа овоз бериб бўлмайди, телеграмдан таниш ўқитувчилар ялиниб ёзади. Нима бўляпти ўзи?",
деб бошқа бир тармоқ фойдаланувчиси изоҳ қолдирган. Собиқ депутат, жамоатчилик фаоли Расул Кушербоев Уйчи тманида ўқитувчилар "Open budget"га овоз йиғишга мажбурланаётгани ҳақида ёзди.
"Уйчи тманида ўқитувчилар "Open budget"га овоз йиғишга мажбурланаётгани айтилмоқда. Шунингдек, Андижоннинг Андижон, Шаҳрихон, Олтинкўл, Фарғонанинг Риштон, Қува туманлари, Наманган шаҳридан ҳам ҳудди шундай мурожаатлар келмоқда. Барчасида битта масала: директоримиз овоз йиғишга мажбурлаяпти. Бунга ҳаққи борми? Бу мажбурий меҳнат эмасми? Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудлардаги бошқармаларига ўқитувчиларни бунга мажбурламаслик масаласида алоҳида кўрсатма юбориб, мажбурлаётган мактаб раҳбарларига чора кўришни бошламаса бўлмайди, шекилли. Афсус, "Open budget" ҳам нохолис тизимга айланиб бормоқда"
дейди Кушербаев. Ижтимоий тармоқларда бу каби муҳокамалар кучайганидан сўнг кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдириб, ҳозирда вазирлик томонидан жиддий ўрганиш бошланганини маълум қилди. “Агар сизнинг таълим масканингизда ўқитувчиларни ушбу лойиҳа доирасида мажбурий овоз йиғишга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, вазирликнинг Ишонч телефони 71-202-09-09 га қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз асосида ушбу йўналишда қонун бузилиш ҳолати аниқланса, тегишли масъул ходимларга зарур таъсир чоралари кўрилади”, дейилади хабарда. "Open budget" учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнат ҳисобланадими? Ҳуқуқшунос Мақсуд Мустафоевнинг таъкидлашича, ўқитувчиларни бошқа хизматларга мажбурлаш қонунчиликка асосан, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Меҳнатга бундай шаклда мажбурлаш — БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Мактаб директорининг ушбу ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш лозим, дейди ҳуқуқшунос.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 506

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 308

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 261

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
975

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: