currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларЎқитувчиларга дарс соатларини тақсимлаш: 8 муҳим саволга жавоб

Ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлаш: 8 муҳим саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

01.08.2024

eye

1 502

Ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлаш: 8 муҳим саволга жавоб

Ўқитувчилар йилига неча ставка ишлаши мумкин? Дарс соати қандай мезонлар асосида тақсимланади? Ўқитувчи ўзининг дарс соатини бошқа ўқитувчига бериши мумкинми?. Hudud24.uz ушбу мақолада шу каби саволларга жавоб беради.

1. Мактабдаги дарс соатлари қачон тасдиқланади?

Мактабларда ҳар йили 10 сентябргача барча фанлар бўйича жами дарс соатлари шакллантирилади.

Бунда таълим қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилларида олиб бориладиган мактабларда ўқиш, она тили ва адабиёт фанлари бўйича дарс соатлари ўқувчилар таълим олишни хоҳлаган тилдан келиб чиқиб, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими тузилмалари билан келишилган ҳолда шакллантирилади.

Шакллантирилган дарс соатлари мактабнинг педагогик кенгаши томонидан 2 иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчилар ўртасида тақсимланади.

2. Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қайси мезонлар асосида тақсимланади?

Мактабларда дарс соатлари педагогик кенгаши томонидан ҳар йили 15 сентябргача ўқитувчиларнинг қуйидаги кўрсаткичларига кўра кетма-кетлик асосида тақсимланади:

халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

чет тили ва STEAM фанларидан халқаро сертификатга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори);

TOP-1000 университетларни битирган ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг республика ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика ғолиблари;

республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;

олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;

1-малака тоифасига эга ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман ғолибларининг ўқитувчилари;

2-малака тоифага эга ўқитувчилар;

педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;

ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;

олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;

ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;

педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

3. Ўқитувчиларнинг максимал дарс соати қанча?

Ўқитувчиларга йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланмайди.

4. Кимларга максимал дарс соатлари берилади?

Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.

5. Дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Дарс соатларини қайта тақсимлаш педагогик кенгаш томонидан амалга оширилади.

Педагогик кенгаш томонидан тақсимланган дарс соатлари ҳар йили 17 сентябргача махсус электрон дастурга киритилади.

Синф сонининг кўпайиши ёки камайиши оқибатида киритиладиган ўзгартиришлар тегишли ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлинмалари ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қайта тасдиқланиши лозим.

6. Кўрсаткичи юқори ўқитувчининг дарс соатини бошқа ўқитувчига берса бўладими?

Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорларини бериш тавсия этилади.

Максимал дарс соати олиш имкониятига эга ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.

7. Ўқитувчилар кўрсаткичи тенг бўлганда дарс соати қандай тақсимланади?

Ўқитувчида юқоридаги кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устувори инобатга олинади.

Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

8. «Декрет»дан қайтганларга неча соат дарс берилади?

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, ишловчи пенционерларга дарс соатлари юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Дилмурод Ражабоев

“Hudud24.uz” колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 129

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 042

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 041

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


23-май 2025, 05:42
998

Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?

Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.